Ҳамкорлик самараси

Ҳамкорлик самараси

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги ва 2022-2026 йиллар «Саноат йиллари» деб эълон қилинганлиги муносабати билан «Мамлакатни жадал саноатлаштириш шароитида қулай сармоявий муҳитни шакллантириш» мавзусидаги Қозон Федерал университети, Нижний Новгород Давлат лингвистик университети, Самара Давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, Тожикистон Давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ҳамкорлигида ташкил этилган халқаро илмий-назарий конференция бўлиб ўтмоқда.

 

 

Ушбу халқаро илмий-назарий конференцияда Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев «Интеграция – олий таълимнинг аҳамиятини ошириш омили» мавзусидаги маъруза билан чиқди.

 

  

Маърузада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли бугунги кунда икки давлат ўртасидаги муносабатлар қўйилган мустаҳкам пойдеворга таянган ҳолда юксалиш йўлида ривожланиб бораётганлиги, хусусан, мамлакатимизда қабул қилинган Олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси доирасида Ўзбекистонни Марказий Осиёда халқаро таълим дастурларини амалга ошириш марказига айлантириш назарда тутилганлиги кенг ёритилди.

 

 

Шунингдек, давлатларимиз ўртасида фан-таълим соҳасида ҳам ҳамкорлик чуқурлашиб бораётганлиги, хусусан, Тошкент молия институти билан Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар йўлга қўйилишининг самараси сифатида ҳамкорликда кадрлар тайёрлаш доирасида Тожикистон давлат ҳуқуқ, бизнес ва сиёсат университети қошида ТДҲБСУ-ТМИ қўшма факультети ташкил этилганлиги ва ҳозирги кунда мазкур факультетда 121 нафар талаба икки таълим йўналиши бўйича таҳсил олаётганлиги, ҳамкор ОТМларнинг фаолият йўналиши таълим сифатини оширишга қаратилиши орқали битирувчиларнинг бандлигини тўлиқ таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланганлиги алоҳида таъкидланди.

18:36 / 2022-05-27
Success helper
Success warning