«Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш» мавзусида семинар-тренинг
Жорий йилнинг 14 январь куни Тошкент молия институтида олийгоҳ профессор-ўқитувчилари учун «Илмий ва инновацион фаолиятни ривожлантириш» мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Мазкур семинар-тренингда Тошкент молия институтининг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Исламкулов Алимназар Худжамуратович, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Жаҳон иқтисодиёти кафедраси катта ўқитувчиси , фалсафа фанлари доктори (ПҳД) Азиз Зикриёев ҳамда институтимиз профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.
Мазкур семинар тренингда қандай қилиб татижаларни мақолага айлантириш ва уни Wэб оф Сcиенcэ, Сcопус платформаларида эълон қилиш, университет 3.0 (ишланмаларни тижоратлаштириш) , грантларни шакллантириш, илмий янгилик, ғоялар ва ишланмаларга муаллифлик гувоҳномаси олиш, патентлар ҳамда бугунги кундаги долзарб мавзулар ҳақида маълумотлар берилди.