INNOWEEK–2021: янги имкониятлар ва самарали ҳамкорлик!

INNOWEEK–2021: янги имкониятлар ва самарали ҳамкорлик!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан анъанавий тарзда ташкил этилаётган йиллик инновацион ғоялар ҳафталиги "INNOWEEK–2021" ташаббускор, янгиликка интилувчан барча соҳа мутахассислари учун ўзларининг илмий-инновацион ғоя ва ишланмаларини намоён этиш, уларни кенг оммага тақдим қилиш ва амалга ошириш учун улкан имкониятлар майдони бўлиб хизмат қилмоқда. 

Айнан ушбу имкониятдан самарали фойдаланиш мақсадида Тошкент молия институти жамоаси ҳам бир қатор инновацион ишланмалар билан "INNOWEEK–2021" доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этишмоқда. 









Тадбир доирасида олиб борилган фаол музокаралар ва тақдимотлар натижасида мамлакатимизнинг энг йирик саноат корхонаси ҳисобланган НАВОИЙ КОН МEТАЛЛУРГИЯ КОМБИНАТИ билан умумий қиймати 200 млн. сўмлик шартнома имзоланди. 

Инновацион ҳамкорлик доирасида эришилган келишувлар ва шартнома имзолаш маросими тантанали тарзда ОАВ, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкент молия институти ва НКМК матбуот хизмати ходимлари иштирокида ўтказилди. 





Тадбир доирасида Тошкент молия институти ректори Т.Тешабаев ва НКМК расмийлари ўзаро инновацион ҳамкорликнинг истиқболли жиҳатлари, тузилган инновацион шартномани ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ва ҳамкорликни янги йўналишларда давом эттириш бўйича ўзаро ҳамфикр эканликларини таъкидлаб ўтишди.

"INNOWEEK–2021" тадбирлари ушбу ҳафта якунига қадар давом этади ва институтимиз жамоасига мазкур жараёнларда иштирокларини юқори савияда давом эттирган ҳолда янги марраларни забт этишларини тилаб қоламиз.

15:50 / 2021-11-25
Success helper
Success warning