“Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди

“Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди

 

4 декабрь куни “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети  тасарруфидаги “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси томонидан кафедра ҳафталиги доирасида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишланган “Конституция – фаровон ҳаётимиз кафолати” мавзусида тадбир ўтказилди.

 

 

 

 

 

Мазкур тадбирга соҳа мутахассислари сифатида Тошкент давлат юридик университетидан ю.ф.д., проф. Насирходжаева Гулнора Абдуқаҳҳаровна, ю.ф.д., проф. Юнусова Минавар Сабировна ва ю.ф.н., дос. Жуманиёзова Дилфуза Камаловналар таклиф этилди. Тадбирда факультет декани Р.Саидов, “Баҳолаш иши ва инвестициялар” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва 70 нафар талабалар иштирок этишди.

 

 

 

 

 

Тадбирда маърузачилар Конституция – шу заминда истиқомат қилаётган миллати, тили, динидан қатъи назар барча инсонлар учун мустаҳкам бир ҳимоя воситаси эканлиги,  мустақил Ўзбекистонда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши,  давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширилишини тадбир иштирокчиларига атрофлича тушунтириб беришди.

 

 

 

17:04 / 2023-12-04
Success helper
Success warning