Иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий раҳбарлар қиёфасини шакллантириш муаммо ва ечимлари
“Менежмент ва маркетинг” кафедрасининг иш графигига кўра, “Менежмент ва маркетинг” ва “Иқтисодиёт” кафедралари педагог-ходимлари учун Artel компанияси “QUALITY ELECTRONICS” МЧЖ ҚК бўлим бошлиғи С.Ибрагимов томонидан “Иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий раҳбарлар қиёфасини шакллантириш муаммо ва ечимлари” мавзусида мастер-класс ташкил этилди. Унда Artel компанияси “QUALITY ELECTRONICS” МЧЖ QK мисолида иқтисодиёт тармоқлари учун замонавий раҳбарлар ва уларга қўйиладиган талаблар, раҳбар имижини шакллантириш масалалари, бошқариш жараёнидаги юзага келадиган муаммолар ва уларнинг ечим йўллари юзасидан фикрлар алмашилиб, олий таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини янада мустаҳкамлаш, таълим сифатини яхшилашнинг бош масаласи эканлиги таъкидланди. Тадбир кафедра профессор-ўқитувчилари ҳамда мутахассис билан қизиқарли савол-жавоб кўринишида ўтказилди.