“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлиги” мавзусида мастер-класс ташкил этилди

“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлиги” мавзусида мастер-класс ташкил этилди

 

Жорий йилнинг 27 декабрь куни “Халқаро молия-кредит” кафедраси профессор-ўқитувчилари учун “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг халқаро молия институтлари билан ҳамкорлиги” мавзусида мастер-класс ташкил этилди.

 

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассислари О.Болгаев ҳамда А.Абдуллаевлар иштирок этди.

 

Ушбу мастер-классда Марказий банкининг Жаҳон банки гуруҳи, Халқаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси билан ўзаро алоқалари ва ушбу халқаро молия институтлари томонидан кредит линиялари орқали ресурсларни жалб этиш ҳолати ҳамда улардан фойдаланиш амалиёти ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

 

Тадбир давомида профессор-ўқитувчилар мавзу бўйича янги билимларга эга бўлдилар ҳамда ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.

16:25 / 2023-12-27
Success helper
Success warning