Тошкент молия институтида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси бағишланган «МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди

Тошкент молия институтида «Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонун лойиҳасининг муҳокамаси бағишланган «МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ» мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди

Бугунги кунда мамлакатимизда Конституциявий ислоҳотлар жараёни қизғин паллага кирди. Мазкур ислоҳотларни институт жамоаси ва кенг жамоатчилик эътиборига етказиш мақсадида ўтказилган тарғибот тадбирида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари Абдуллаев  Илҳом Зоирович ҳамда Аминов Носиржон Хасанбаевичлар ўз маърузалари билан иштирок этиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари Кенгашларининг Қўшма қарори билан тузилган Конституциявий комиссияга ўтган бир ой давомида келиб тушган 60 мингдан ортиқ таклифлар асосида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир конституциявий қонунлар лойиҳалари Қонунчилик палатаси томонидан биринчи ўқишда қабул қилиниб, ягона “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасига бирлаштирилганлиги, Конституциявий қонун лойиҳаси Бош қомусимизнинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиришлар киритишни назарда тутиши, бундан ташқари, 6 та янги модда билан 16 та янги норма киритилаётганлиги юзасидан тўлиқ ахборот беришди.









Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг аксарияти мазмун-моҳиятига кўра, инсон – жамият – давлат,Янги Ўзбекистон – ижтимоий давлат деган тамойилларни конституциявий қоида сифатида муҳрлашга, халқпарвар давлат барпо этишга, инсон ҳуқуқларининг ҳимояси ва ижтимоий муҳофазасини кучайтиришга, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини тўла таъминлашга қаратилганлиги тарғибот тадбирида алоҳида таъкидлаб ўтилди.









Шунингдек, ўзгартишлар сифатли ва малакали тиббий хизматни ташкил этиш, таълимни ривожлантириш, хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, фуқаролик жамияти институтларининг мақомини ва экологик муҳофаза каби масалаларни конституциявий даражада мустаҳкамлаб қўйиш билан боғлиқлиги, шу билан бирга, қонун лойиҳаси давлат ҳокимияти ва бошқаруви тизимини такомиллаштириш, жумладан, парламент ваколатларини кенгайтириш, Президентлик институтини такомиллаштириш, жойлардаги вакиллик ва ижро ҳокимияти органларини ажратиш, Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий, сиёсий жиҳатдан ривожлантиришнинг конституциявий асосларини янада мустаҳкамлаш масалаларини ҳам ўз ичига олганлиги алоҳида таъкидланди.

Тарғибот тадбирида институт жамоаси Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларни бир овоздан қўллаб-қувватлашларини ўз чиқишларда билдириб ўтишди.





 

15:22 / 2022-06-29
Success helper
Success warning