“Инновацион ёндашув асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш”

“Инновацион ёндашув асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш”

2022 йил 16 сентябрь куни Тошкент молия институти, Полоцк давлат университети (Белоруссия), Байнери университетлари (Малайзия) билан ҳамкорликда “Инновацион ёндашув асосида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этиш” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.



Иқтисодиётнин глобаллашуви шароитида турли мамлакатларда сифатли, таққосланадиган ва ишончлиҳамда уйғун ахборотларни шакллантиришда ягона ёндашувни қабул қилиш муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундай имкониятга фақат молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини (МҲХС)тан олиш ва унга мувофиқ ҳолда ҳисоботлартузиш орқали эришиш мумкин. Бухгалтерия  ҳисоби тўғрисидаги қонуннинг янги таҳ-ририда ҳам бухгалтерия ҳисоби субъектла-ри белгиланган тартибда МҲХСларниқўллаш мумкинлиги эътироф этилди1.МҲХСларни қўллаш зарурияти қуйидаги омиллар билан белгиланади:– турли мамлакатларда инвесторлар ваакционерлар потенциал компанияларнингбир хил тамойиллар, яъни таққосланув-чанлик асосида тайёрланган молиявийҳисоботни яхшироқ таҳлил қилиш имкони-ятига эга бўладилар;– турли мамлакатларда турли фонд бир-жаларига уларнинг ҳар бирига ўша мамлакатнинг стандартлари асосида тузилган мо-лиявий ҳисоботдан кўра ҳаммаси учун яго-на тан олинадиган битта молиявий ҳисо-ботни тузиш мақсадга мувофиқдир. Натижада ҳисоботни тузиш харажатлари қисқаради ва капитални жалб қилиш имкониятлари кенгаяди.






 

Халқаро конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 февралдаги « Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПК-4611-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, халкаро стандартларга утиш даврида мавжуд муаммолар ва қийинчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари илмий ва амалий жиҳатдан атрофлича муҳокама қилинди.

Конференциянинг йўналишлари қуйидагилардан иборат бўлиб, уларда:

Ўзбекистонда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини жорий этишнинг ўзига хос хусусиятлари ва уларда инновацион усулларни қўллаш

  1. Аудиторлик фаолиятида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларидан фойдаланишнинг устивор масалалари.
     
  2. Иқтисодий таҳлилнинг ахборот манбаларини шакллантиришда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ўрни.
     
  3. Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва аудит тизимини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари талаблари асосида такомиллаштириш.
     
  4. Давлат секторида бюджет ҳисоби ва ички аудит тизимини халқаро стандартларга уйғунлаштириш.
19:07 / 2022-09-17
Success helper
Success warning