“ТОШКEНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ – КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ ОЛИЙ ТАЬЛИМ МУАССАСАСИ” ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ИНСТИТУТ ПРОФEССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҲАМДА МУРАББИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

“ТОШКEНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ – КОРРУПЦИЯДАН ҲОЛИ ОЛИЙ ТАЬЛИМ МУАССАСАСИ” ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ИНСТИТУТ ПРОФEССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИ ҲАМДА МУРАББИЙЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

   Жамиятимизда коррупция иллатга қарши тизимли равишда курашиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5729 сонли Фармони қабул қилингани барчага маълум.

   Тошкент молия институтида меҳнат қилаётган ҳар бир раҳбар-ходим ва профессор-ўқитувчиларга ушбу фармонни кенг тушунтириш мақсадида институт раҳбар ҳодимлари ҳамда профессор ўқитувчилар ўртасида сентябрь ойи давомида бир неча бор еғилишлар ташкил этилди.

 

   Мазкур тадбирлар давомида Тошкент молия институти жамоасининг ҳар бир аьзоси – у ректор бўладими, проректор, декан, бўлим бошлиғи, кафедра мудири, профессор-ўқитувчи бўладими – институтда ўқув, ўқув-услубий, илмий ва маьнавий-маьрифий ишларни замон талаблари даражасида ташкил қилиш, ёшларга етарли шароитларни яратиб бериш, уларнинг инновацион ғоялари, ишланмалари, стартаплари ва бошқа соҳалардаги улкан истеьдодларини юзага чиқариш ҳамда намоён этишлари учун барча куч ва ғайратларини сафарбар қилишга ва ҳалолликка ундалди.

 

 

 

18:40 / 2019-10-02
Success helper
Success warning