Талабаларимиз эришаётган ютуқлар

Талабаларимиз эришаётган ютуқлар

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги Тошкент молия институти “Банк иши” факультети БИ-50 гуруҳ талабаси Яхшибоев Баҳром Жуманиёз ўғлининг АРМРEСТЛИНГ спорт тури бўйича юқори натижаларини ҳисобга олган ҳолда, 2022 йил 30 декабрдаги 01/1304-А/Ф сонли буйруғи билан АРМРEСТЛИНГ бўйича спорт устаси гувоҳномаси берилди.  

 

Яхшибоев Баҳром қатор республика, Осиё ва халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади. Талабамизнинг ушбу натижаси билан институт раҳбариятини ва «Жисмоний маданият ва спорт фаолияти» кафедраси профессор-ўқитувчиларини табриклаймиз!

 

Шунингдек, талабамиз жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.  2023 йилнинг 20-25 май кунлари Жиззах шаҳрида катталар ўртасидаги БEЛБОҒЛИ кураш спорт тури бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. 

Қувонарлиси, институтимизнинг “Молия” факультети МХВКМ-70 гуруҳ талабаси Абдунабиева Фарангиз фахрли И ўринни эгаллаб юртимиз байроғини юқори кўтарди ва жаҳон чемпионатига ёлланмани қўлга киритди.

 

 

 

Абдунабиева Фарангизнинг ушбу натижаси билан институт раҳбарияти, Молия факультети ва “Жисмоний маданият ва спорт фаолияти” кафедраси профессор-ўқитувчиларини табриклаймиз! Талабамиз жаҳон чемпионатида ҳам муносиб қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллашига ишонамиз!

18:32 / 2023-05-30
Success helper
Success warning