Баҳолаш компанияларига янги стартап лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди

Баҳолаш компанияларига янги стартап лойиҳанинг тақдимоти ўтказилди

Жорий йилнинг 5 апрель куни Тошкент молия институтида «Priceme.uz-баҳолаш компаниялари учун ягона интерактив портал» стартап ишланмаси тақдимоти бўлиб ўтди.

 

Тақдимотда институт Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректор А.Исламкулов, Илмий — инновацион ишланмаларни тижоратлаштириш бўлими бошлиғи Н.Мавланов ва 20 дан ортиқ баҳолаш компаниялари ходимлари иштирок этишди.  

 

 

Инновацион ишланма муаллифлари «Баҳолаш иши ва инвестициялар» кафедраси доценти, PhD А.Шомиров ва «Иқтисодиёт» факультети 3-курс талабаси Ж.Бахрановлар платформанинг ишлаш тартиби ва моҳиятини батафсил ёритиб беришди.

 

 

 

Тақдимот  савол-жавобларга бой юқори савияда ташкил этилди.  Тақдимотда қатнашчилари ушбу стартап ишланма баҳолаш компанияларида хизмат сифатини оширишга, баҳолатувчиларнинг ортиқча оворагарчиликларини олдини олишга, ортиқча вақт сарфланмасликка ва коррупцион ҳолатларга барҳам беришга хизмат қилишини таъкидладилар.

17:59 / 2022-04-05
Success helper
Success warning