«Рақобат шароитида замонавий менежер касбига қўйиладиган талаблар» мавзусида маҳурат дарси

«Рақобат шароитида замонавий менежер касбига қўйиладиган талаблар» мавзусида маҳурат дарси

2022 йил 26 декабрь куни «Менежмент ва маркетинг» кафедрасида  томонидан «Рақобат шароитида замонавий менежер касбига қўйиладиган талаблар» мавзусида маҳурат дарси ташкил этилди.

 

Унда «Технопарк» МЧЖ қатор етакчи-мутахассислари, жумаладан, бош  иқтисодчи Абдукаримов Абдураззоқ Абдуманнонович, бош бухгалтер ўринбосари Абдиева Жамила Абдумаликовна, бош иқтисодчи ёрдамчиси Мирзарахматов Алишер Мирзаабдуллаевич, кадрлар бўлими бошлиғи Қудратов Фахриддин Фатхуллаевич ҳамда  кадрларни тайёрлаш масалалари бўйича мутахассис Парпиев Диёржон Равшан ўғли, кафедра профессор-ўқитувчилари иштирок этишди.

 

 

 

Мутахассислар томонидан «Рақобат шароитида замонавий менежер касбига қўйиладиган талаблар» мавзусида нутқ сўзланиб, бугунги кунда замонавий раҳбарларга қўйиладиган талаблар, «Технопарк» МЧЖга ходимларни ишга қабул қилиш ва уларни танлаш жараёнида амалга ошириладиган босқичлар ҳамда келгусида «Менежмент ва маркетинг» кафедраси ва Технопарк МЧЖ билан ҳамкомкорлик муносабатларини янада яхшилаш ҳақида фикр алмашилди.

 

 

Профессор-ўқитувчилар билан мастер класс жонли мулоқот кўринишида ташкил этилиб, кафедра профессор-ўқитувчилар томонидан кўпгина саволлар берилди ва тегишли жавоблар олинди.

21:09 / 2022-12-26
Success helper
Success warning