“IT PARK” ДА САЙЁР ДАРС

“IT PARK” ДА САЙЁР ДАРС

Инсонга эътибор ва сифатли таълим  йили муносабати билан таълим сифатини ошириш мақсадида “Менежмент ва маркетинг”кафедраси томонидан фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграсиясини амалга ошириш ва талабаларда назарий билимлари асосида амалий куникмаларга эга бўлишлари мақсадида “Менежмент.Маркетинг” ҳамда “Инновацион менежмент” фанлари доирасида Солиқ ва суғурта факултети СС-30 ва СС-34 гуруҳ талабалари билан 2023 йил 1-майда  Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари IT PARK да сайёр дарс ўтказилди.











 

IT парк лойиҳалар менеджери Жамолиддин Шайхов билан кафедра ўқитувчиларидан проф. Г. Хамдамова ва в.б.доц. Н.Алиевалар талабаларга технологик парк фаолияти ҳамда фан мавзулари доирасидаги истиқболли стартап-лойиҳалар ҳақида маълумотлар бердилар. Талабалар ўз ғояларини IT соҳа вакиллари, бухгалтер, юрист, маркетологлар ёрдамида инновацион бизнес ярата олиш имкониятлари билан танишдилар.

18:10 / 2023-05-02
Success helper
Success warning