“Миллий иқтисодиёт ва миллий валютанинг барқарорлиги” ҳамда “Облачными и блокчейн технологии в цифровой экономике” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди
Жорий йилнинг 7 февраль куни Тошкент молия институти Илмий -тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими томонидан докторантлар, таянч докторантлари учун “Банк иши” кафедраси, профессори Омонов Акром Абдиназарович томонидан “Миллий иқтисодиёт ва миллий валютанинг барқарорлиги” мавзусида ҳамда “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси, доценти Жуманиёзова Муқаддас Юлдашевна томонидан “Облачными и блокчейн технологии в цифровой экономике” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Ушбу семинар-тренингдан кўзланган асосий мақсад - докторантларнинг диссертация ишлари доирасидаги илмий тадқиқотларни ташкил этиш, олинган натижаларни таҳлил қилиш ҳамда камчиликларни бартараф этган ҳолда диссертация ва диссертация авторефератини талабларга мувофиқ расмийлаштириш ва ҳимояга тайёрлашда ёрдам беришга мўлжалланган.