«Ҳаваскор гитара ишқибозлари» ва «Ҳаваскор пианино (электр синтезатор) ишқибозлари» танлови натижалари

«Ҳаваскор гитара ишқибозлари» ва «Ҳаваскор пианино (электр синтезатор) ишқибозлари» танлови натижалари



Жорий йилнинг 11 май санасида институт талаба-ёшлари ўртасида талабаларни маънавиятини юксалтириш, эстрада санъатига бўлган қизиқишларини  ошириш, истеъдодларини юзага чиқариш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида «Ҳаваскор гитара ишқибозлари» ва «Ҳаваскор пианино (электр синтезатор) ишқибозлари» танлови ўтказилди.



























Танловни Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти досенти Эркин Рахимов ва жўрнавози Дилором Мамадалиева ҳамда институт Талабаларни турар жой билан таъминлашни мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Бобур Очиловлардан иборат ҳакамлар ҳайъати холис баҳолаб боришди.

Танлов натижаларига кўра талабалар қуйидаги ўринларни қўлга киритишди.

1. «Ҳаваскор гитара ишқибозлари» танлови бўйича:

I-ўрин – Хайдаров Элбек. «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факультети 3-курс талабаси;

II-ўрин – Абдинабиев Холмурод. «Молия» факультети 3-курс талабаси;

III-ўрин – Носиров Жалолбек. «Солиқлар ва суғурта» факультети талабаси.

2. «Ҳаваскор пианино (электр синтезатор) ишқибозлари» танлови бўйича:

I-ўрин – Ғайратов Қудрат. «Банк иши» факультети 3-курс талабаси;

II-ўрин – Маҳмудов Отабек. «Иқтисодиёт» факультети 1-курс талабаси.

Гўлибликни қўлга киритган талабаларга институт раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.







18:21 / 2023-05-11
Success helper
Success warning