Хорижий малака ошириш дастурида амалий ташриф

Хорижий малака ошириш дастурида амалий ташриф

Институтимиз вакиллари “Чехия Республикаси банк тизими” мавзусидаги ўқув машғулоти давомида Прага шаҳридаги Чехия миллий банкига ташриф буюришди.

 

 

Мазкур амалий машғулот давомида банк ходимлари томонидан Чехия Республикаси банк тизими тузилиши, иш фаолияти ҳамда ривожланиш жараёни ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, ташриф давомида “Инфляцион жараёнларнинг банк тизимига таъсири” мавзусидаги видеоролик намойиши ўтказилди.

 

 

Маълумот учун, Чехия миллий банки 1993 йил 1 январда ташкил этилган бўлиб бугунги кундаги даромади 29,062 миллион Чехия кронасини ташкил этади. Чехия миллий банки Чехия банкнотлари ва тангаларининг эксклюзив эмитенти ҳисобланади.

10:52 / 2023-06-27
Success helper
Success warning