“Ёшлар - соғлом турмуш тарафдори” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир
Институтнинг “Иқтисодиёт” факультети тасарруфидаги “Иқтисодиёт” кафедраси томонидан “Ёшлар соғлом турмуш тарафдори” мавзусида кафедра хафталиги доирасида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббуснинг иккинчи ташаббуси бўлган “Ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратиш”га бағишланди.
Мазкур тадбирни мураббийлар кенгашининг раиси У.Ражабов очиб бергач соғлом турмуш тарзининг асосий қоидалари ҳақида тўхталиб ўтди. “…ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш, айниқса, қизларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун имкониятни яратиш муҳимдир. Бу ўринда институтимизда янги қурилган спорт объекти аҳамиятлидир. У замонавий спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган, ёшлар учун спортнинг бир неча турлари бўйича шуғулланиш имкониятлари мавжуд” дея таькидлади мураббийлар кенгаши раиси .
Тадбирда бокс ва эркин кураш бўйича жаҳон чемпионлари Фазлиддин Ғойибназаров, Шохжахон Эрназаровлар қатнашиб, ўз тажрибалари ва фикр-мулоҳазаларини тадбир иштирокчилари билан ўртоқлашдилар.
Шунингдек, тадбир меҳмонлари бўлган Муқимий номидаги Ўзбек давлат мусиқий театри актёрлари Малика Қаюмова ва Хайрулла Иноғомовлар ҳам ўз ижод намуналари билан иштирокчиларни ҳушнуд этдилар.