“Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир ва саркарда” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

“Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир ва саркарда” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди

2023 йилнинг 4 февраль куни “Электрон тижорат ва рақамли иқтисодиёт” кафедраси томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган “Заҳириддин Муҳаммад Бобур буюк шоир ва саркарда” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

 

Тадбирни Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Ўзбекистон Республикаси ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ТМИ маданият ва санъат бўлими бошлиғи Бобур Бобомурод очиб берди.

 

Шоир ўз нутқида Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда эканлиги ҳақида сўзлаб, унинг беқиёс илмий-ижодий мероси нафақат миллий маданиятимиз ва халқимиз адабий-эстетик тафаккурининг шаклланишида, балки жаҳон адабиёти, илм-фани ва давлатчилиги тарихида алоҳида ўринга эганлигини таъкидлаб ўтди.

 

Тадбир давомида Бобур Бобомурод ўзининг ижодидан намуналар ўқиб берди. Тадбир жуда қизиқарли ва сермазмун ташкил этилди.

14:29 / 2023-02-06
Success helper
Success warning