Грантлар
Грантлар

 

Тошкент молия институтида Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилаётган илмий-тадқиқот ишлари

 

  2018 йилда институтда давлат илмий-техника дастурлари доирасида амалга оширилган лойиҳаларнинг асосий мақсади институтда илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожланиши ҳамда демократик янгилашда фаннинг ролини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишларни амалга оширишга қаратилди. Шу билан бир қаторда, 2018 йилда бажарилган илмий грантлар Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 7 августдаги «Фан ва технологиялар ривожланишининг мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-436-сонли қарорида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2007 йил 28 августда 1705-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган «Фундаментал ва амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом» ҳамда институт ректорининг 2018 йил 16 апрелдаги «Институтда бажарилиши 2017-2020 йилларга мўлжалланган фундаментал, 2017-2018 йиллар амалий ҳамда 2018-2020 йилларга мўлжалланган амалий лойиҳалар бўйича 2018 йил учун вақтинчалик илмий-ижодий жамоаларни тузиш ва уларга ҳақ тўлаш тўғрисида»ги 260-сонли буйруғи бандлари доирасида амалга оширилди.

  2018 йилда институтнинг илмий-педагогик жамоаси томонидан 3 та 2017-2018 йилларга мўлжалланган ва 2018-2020 йилларга мўлжалланган амалий ва 4 та 2017-2020 йилларга мўлжалланган фундаментал лойиҳалар бўйича илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилди ва йил давомида давлат бюджетидан молиялаштирилди.

 

1-жадвал

Тошкент молия институтида 2018 йил давомида амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида умумий маълумот.

 

Илмий-тадқиқот дастури шакллари

Сони

Умумий ҳажми, минг сўм

Ҳисобот йилидаги ҳажми, минг сўм

  Фундаментал

4

 

364 055,0

  Амалий

3

 

187 076,0

  Инновация

 

 

-

  Ноёб объектлар

 

 

-

  Ёш олимларнинг фундаментал

 

 

-

  Ёш олимларнинг амалий

 

 

-

Жами

   

551 131,0

 

  2018 йилда давлат бюджетидан молиялаштириладиган институтнинг 551131,0 минг сўм ҳажмидаги жами 7 та, хусусан, Давлат илмий-техника дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 364055,0 минг сўмлик 4 та фундаментал илмий-тадқиқот лойиҳалари, 187076,0 минг сўмлик 3 та амалий илмий-тадқиқот лойиҳаси доирасида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди.

 

Мазкур грантлар шифри, номи ва уларнинг илмий раҳбарлари қуйидагилардан иборат:

  2018-2020 йилларга мўлжалланган А.Маматов раҳбарлигидаги ПЗ-201709271028-сонли «Фермер хўжаликлари билан минерал ўғит таъминоти корхоналари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг ташкилий-иқтисодий ва молиявий механизмини такомиллаштириш», 2017-2018 йилларга мўлжалланган З.Сагдиллаева раҳбарлигидаги ОТ-А-2-31-сонли «Корпоратив бошқарув тизими самарадорлигини ошириш ҳамда барқарор иқтисодий ўсишни таъминлашда молиявий таҳлилнинг замонавий усулларини қўллаш», 2017-2018 йилларга мўлжалланган Х.Хўжақулов раҳбарлигидаги ОТ-А-2-22 - «Иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш шароитида таркибий ўзгаришларнинг самарали йўлларини статистик методлар асосида ишлаб чиқиш» номли амалий лойиҳалар.

  2017-2020 йилларга мўлжалланган Д.Бабабекова раҳбарлигидаги ОТ-Ф-1-050-сонли «Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини модернизациялаш орқали рақобатбардошликни оширишнинг фундаментал асослари», 2017-2020 йилларга мўлжалланган Х.Шеннаев раҳбарлигидаги ОТ-Ф-1-54-сонли «Ўзбекистон суғурта фаолиятини модернизация қилишнинг самарали йўналишларини шакллантиришнинг фундаментал асослари», 2017-2020 йилларга мўлжалланган А.Хашимов раҳбарлигидаги ОТ-Ф1-16-сонли «Оптимал бошқарув масалалари ва графларда дифференциал тенгламалар учун чегаравий масалалар назариясини ишлаб чиқиш», 2017-2020 йилларга мўлжалланган Р.Сарсенбаева раҳбарлигидаги ОТ-Ф1-049-сонли «Касбий мотивлар шаклланишининг ижтимоий-психологик механизмлари» мавзусидаги фундаментал лойиҳалар.

 

2-жадвал

Тошкент молия институтида грантлар доирасида олиб борилган илмий- тадқиқот натижалари

Муаллифлик гувохномалари

 

Чоп этилган илмий ишлар сони

Жами

Шу жумладан

Монографиялар

Халқаро илмий журналларда

Республика илмий журналларида

Дарсликларда

Ўқув қўлланмалар

Патентлар

Муаллифлик гувоҳномаси

94

10

26

43

1

7

0

7

Илмий-амалий конференцияларда чоп этилган тезислар сони

Жами

Шу жумладан

Халқаро конференцияларда Республика конференцияларида ОТМ конференцияларида
134 40 94 -

 

  Жорий йилда институтда амалга оширилган давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги лойиҳалар аъзолари томонидан 1 та дарслик, 7 та ўқув-услубий қўлланма, 10 та монография, 7 та муаллифлик гувоҳномаси, 26 та хорижий ва 43 та маҳаллий илмий мақолалар ҳамда 40 та хорижий ва 94 та маҳаллий илмий тезислар чоп этилди. Шу билан бир қаторда, 2018 йил 9 ноябрь куни ОТ-Ф1-050-сонли «Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини модернизациялаш орқали рақобатбардошликни оширишнинг фундаментал асослари» мавзусидаги давлат гранти доирасида «Иқтисодиётни асосий тармоқларини модернизациялаш орқали рақобатбардошликни оширишнинг фундаментал асослари» номли илмий-амалий конференция ҳамда 201 йил 10 октябр куни ОТ-Ф1-049-сонли «Касбий мотивлар шаклланишининг ижтимоий-психологик механизмлари» номли фундаментал лойиҳа доирасида «Ёшларда касбий мотивларни шакллантиришнинг молиявий-иқтисодий ва педагогик-психологик масалалари» мавзусида илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Success helper
Success warning