«Молиячи» оромгоҳи
«Молиячи» оромгоҳи

  Тошкент молия институтига қарашли “Молиячи” оромгоҳи Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманининг сўлим тоғёнбағрида жойлашган бўлиб умумий ер майдони 21  гектарни ташкил этади. “Молиячи” оромгоҳига келиб дам олувчилар учун 8 та корпусда жами 220 нафар дам олувчилар учун алоҳида  хоналар мебель ва жиҳозлар билан таъминланган ҳамда қулай шарт-шароитлар яратилган.

 

  “Молиячи” оромгоҳида 1 та 220 ўринли ёзги маданият саройи, китобхонлар учун 30 ўринли кутубхона, 1 та очиқ футбол майдони, 1 та очиқ баскетбол майдони, 1 та воллейбол майдони ҳамда 40 м2   майдонни ташкил этувчи шахмат ва шашка клуби дам олувчилар хизматида. “Молиячи” оромгоҳида катта ва кичик 2 та сув ҳавзаси, 220 ўринли ошхона, замонавий таъмирланган эркаклар ва аёллар ювиниш хоналари  мавжуд.  “Молиячи” оромгоҳи атрофи ўралган бўлиб, унда турли хил манзарали ҳамда мевали дарахтлар экилган. “Молиячи” оромгоҳи ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари йил давомида олиб борилади.

 

  “Молиячи” оромгоҳида ҳар йили 1 июндан то 31 август кунигача бўлган муддатда институтда фаолият олиб бораётган педагог-ходимлар, ишчи-ходимлар, талаба-ёшлар  ҳамда уларнинг оила аъзоларини  ва бошқа ташриф буюрувчи фурақолар дам олиб хордиқ чиқарадилар. “Молиячи” оромгоҳига ташриф буюрувчиларнинг ҳордиқ чиқаришлари учун институт ва “Молиячи” оромгоҳ раҳбарияти томонидан барча шарт-шароитлар яратилган.

Фотолавхалар

 

  «Молиячи» оромгоҳи директори:                    А.Масадиков

 

  Ёзги дам олиш мавсуми раҳбари:                 Г.Алистратов

 

Success helper
Success warning