Муфтохиддинова Таҳсинабону Абдуллажон қизи Ўзбекистон Республикаси Ислом Каримов номли Давлат стипендияси соҳибаси
Муфтохиддинова Таҳсинабону Абдуллажон қизи Ўзбекистон Республикаси Ислом Каримов номли Давлат стипендияси соҳибаси

   

     Муфтохиддинова Таҳсинабону 1999 йил 24 апрелда Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида таваллуд топган. 2017 йилдан буён Тошкент молия институти “Молия” факультетининг ММ-75и гуруҳида тўлов-контракт асосида таҳсил олиб келмоқда.

Шу кунгача 8 та  илмий мақола, 14 та тезис ва 1 та ўқув қўлланмаси халқаро ва республика миқёсидаги илмий - амалий конференция ҳамда журналларда нашр этилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ҳамда рақамли технологияларни Ўзбекистон иқтисодиётига жорий қилиш борасида илмий изланишлар олиб бормоқда. Шу вақтга қадар талаба Таҳсинабону Муфтохидинова 2 маротаба талабалар алмашинув дастурининг грант соҳибаси бўлиб, мобиллик асосида Польшанинг Краков Иқтисодиёт университети ҳамда Кореянинг Солбридж Олий Бизнес мактабида таҳсил одиб қайтган. Ҳалқаро инглиз тилини билиш даражасини аниқловчи IELTS имтиҳонидан 7.0 баллни қўлга киритган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Инглиз Тили Ўқитувчилар уюшмасининг “Ёш лидерларни қўллаб-қувватлаш лойиҳаси” (Young Leaders Development Project) 6 ойлик дастури ҳамда Ўзбекистондаги Эрасмус+ Миллий Оффисида волонтёр сифатида тажриба орттирган. “Тошкентдаги Биринчи Инноватив Таълим Симпозиуми 2018”, “Дебат Чемпионати 2018”, “Халқаро Ёшлар Саммити” ва бошқа халқаро ҳамда республика миқёсидаги тадбирларда ташкилотчи сифатида иштирок этган. Т.Муфтохиддиинова жаҳон рейтингида 1-ўринда турувчи Гарвард университетининг “Ривожланаётган иқтисодиётларда тадбиркорлик (Entrepreneurship in emerging economies)” онлайн курсини муваффақиятли якунлаган. Ўзбекистондаги Эрасмус+ Миллий Офиси томонидан республика миқёсида ташкил этилган “Менинг Эрасмус” хотираларим танлови ғолибаси.

 

Success helper
Success warning