Бўлим бошлиғи: Қодиров Эрмат Тошпулатович
Қабул вақти: Сешанба-Жума (1500-1700)
Тел: (998 71) 235-81-84
E-mail: btnb@tfi.uz |
ТМИ таҳририят-нашриёт бўлими вазифалари |
Институт профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланган ўқув-услубий қўлланмалар, услубий қўлланмалар ва бошқа ўқув адабиётлари таҳрир қилиниб, чоп этишга тайёрланади; Ўқув адабиётларининг ўз вақтида ва талаб даражасида чоп этилишига, уларни матбаа талабларига жавоб беришига, муқова дизайнига, илмий бадиий сависининг яхшиланиб боришига эътибор қаратилади.
Институт талабларидан келиб чиққан ҳолда турли намунавий шаклдаги ҳужжатлар бланкалари, гуруҳ журналлари, талабалар гувоҳномаси, рейтинг дафтарлари ва ҳ.к. ҳужжатларни чоп этишга тайёрлайди ва чоп этади;
Институт сайти учун тайёрланган материалларни таҳрир қилади ва сайтга қўйиш учун тақдим этади; |
Таҳририят-нашриёт бўлими моддий техник базаси |
Таҳририят-нашриёт бўлими замонавий чоп этиш қурилмалари билан тўлиқ жиҳозланган. Бўлим замонавий компютерлар, сканерлар, принтерлар (оқ-қора ва рангли), ризографлар, нусха кўириш машиналари, муқова элимлаш машинаси, қоғоз кесиш станоклари ва бошқа ускуналар билан жиҳозланган. Бўлим моддий техник базаси жорий йилда янги нусха кўчириш машинаси, юқори қувватли принтер билан бойитилди. |
Таҳририят-нашриёт бўлими ходимлар таркиби |
Таҳририят-нашриёт бўлими зимасида вазифаларни бажариш учун малакали ходимларга эга. Бўлимда 11 нафар ишчи ходим ишлайди 7 нафар муҳаррир, 3 нафар мусаҳиҳ фаолият юритади; |