Маркетинг (2-модуль Бренд менежменти фани асосида) номли дарслик
Тошкент молия институтининг “Менежмент ва маркетинг” кафедраси катта ўқитувчиси Мамуров Самаджон Игамназарович “Маркетинг” фанидан “Маркетинг (2-модуль Бренд менежменти фани асосида) номли дарслик нашр этди.
“Бренд менежменти”нинг назарий ва амалий масалаларига бағишланган мазкур дарсликда шу фаннинг ўқув дастури бўйича барча мавзулар ёритилган.
Дарсликда “Бренд менежменти” фанининг предмети, мазмуни ва вазифалари, бренд ҳақида тушунча ва брендларни таснифланиши, брендни бошқаришда маркетинг тадқиқотлари, брендни тайёрлов босқичлари, брендни лойиҳалаштириш босқичлари, бренднинг таркибий қисмлари, брендни бошқаришнинг ҳуқуқий асослари, бренд архитектураси, брендга мойилликни бошқариш, бренд капиталини бошқариш, глобаллашув шароитида брендларни силжитиш ва уларни бошқариш каби масалалар атрофлича ёритиб берилган. Дарсликда келтирилган ҳар бир мавзу мантиқий кетма-кетликда бўгланган бўлиб, улар бренд менежментининг мазмуни ва моҳиятини янада яхшироқ тушунишга ёрдам беради.
Шунингдек, дарсликда мавзулар бўйича назарий қисм, таянч сўз ва иборалар, ўз-ўзини текшириш учун назорат саволлари, муаммоли вазиятлар, тест, глоссарий, тавсия қилинаётган адабиётлар рўйхати кабилар кетма-кетликда келтирилган.
Дарслик ўзининг таркиби ва мазмунига кўра, олий таълим тизимида амал қилиб келаётган давлат таълим стандартлари ва “Бренд менежменти” фани ўқув дастурига тўлиқ мос келади.