Юнусобод тумани молия бўлими раҳбар ўринбосари А.Тулаганов иштирокида сайёр дарс

Юнусобод тумани молия бўлими раҳбар ўринбосари А.Тулаганов иштирокида сайёр дарс

 2019 йил 6 декабрь куни Иқтисодиёт факултети ИКМ-71 гуруҳининг 3 курс талабалари учун "Давлат молияси" фанидан ўқитувчи Д.Таджибекова Юнусобод тумани молия бўлими мутахассислари иштирокида "Маҳаллий бюджет" мавзусида қўшма амалий машғулотини ташкил этди. Мазкур дарсдан асосий кўзланган мақсад талабаларга Ўзбекистон Республикаси маҳаллий бюджети даромадларининг шаклланиши ва харажатларининг тақсимланишини Тошкент шаҳар Юнусобод тумани молия бўлими мисолида тушинтишдан иборат.

 

 Мазкур сайёр дарсни ўтказишда Юнусобод тумани молия бўлими раҳбар ўринбосари А.Тулаганов ҳам иштирок этди. Мутахассис маҳаллий бюджетларнинг даромадлар манбалари, шунингдек, молия йили мобайнида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи йўналишлари ва миқдори ҳақида талабаларга тушунтириш берди.

 

 

16:20 / 2019-12-08
Success helper
Success warning