“Суғурта иши” кафедраси катта ўқитувчиси Н.Маврулова “КАФОЛАТ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ” АЖ да сайёр дарс ташкил этди.

“Суғурта иши” кафедраси катта ўқитувчиси Н.Маврулова “КАФОЛАТ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ” АЖ да сайёр дарс ташкил этди.

   2018-2019 ўқув йилининг ўқув режасига асосан “Суғурта назарияси ва амалиёти” фанидан сайёр дарс ўтказилиши режалаштирилган эди. Мазкур режанинг бажарилиши мақсадида “Солиқлар ва суғурта” факультетининг иккинчи босқич СС-70,71 гуруҳи талабалари “Суғурта иши” кафедраси катта ўқитувчиси Н.Маврулова билан биргаликда КАФОЛАТ СУҒУРТА КОМПАНИЯСИ га ташриф буюрдилар ва режага асосан “Ривожланган мамлакатларнинг суғурта тизими” мавзусида маъруза дарсини тингладилар. Маърузани компаниянинг маркетинг бўйича директори Шаробиддинов Акрамжон Гойиббаевич олиб борди ва аввало компания фаолиятига ва суғурта бозорининг бугунги ҳолати ҳамда компаниянинг суғурта бозоридаги ўрни ва мавқеига тўхталиб ўтди. Шундан сўнг ривожланган мамлакатларнинг суғурта тизими юзасидан тақдимотни талабаларга намойиш этди. Сайёр дарс якунида талабалар кўпроқ компаниянинг фаолиятига ва бозордаги ўрнига алоқадор саволлар билан мурожаат этдилар.

 

 

17:44 / 2019-05-29
Success helper
Success warning