“Маркетингнинг назарий асослари” мавзусида очиқ маъруза дарси
2019 йил 22 ноябрь куни “Бугалтерия ҳисоби ва аудит” факултети 2-курс ХБА-10,14 академгуруҳларида “Менежмент” кафедрасининг доценти Хамдамова Гавҳар томонидан “Маркетинг” фанидан “Маркетингнинг назарий асослари” мавзусида очиқ маъруза дарси бўлиб ўтди.
Маъруза жараёнида замонавий бозор шароитида бозорнинг профессионал иш юритувчилари учун, яъни корхона бошқарувчилари, менеджерлар, сотув иштирокчилари, реклама ва янги товар ишлаб чиқарувчилар учун маркетинг асосий фаолият туридан бирига айланиши муқаррар еканлиги ёритилди. Назарий ва амалий мисоллар асосида мамлакатимизда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар, хорижий компаниялар фаолиятига бошқарувнинг прогрессив шакллари ва усулларини киритиш зарурати ҳақида маълумотлар ёритиб берилди.
Интерфаол усуллар ёрдамида ўқитувчи ва талабалар ўртасида қизғин савол-жавоблар олиб борилди. Маърузада ТДИУ “Менежмент” кафедрасининг доценти Г.Ходжамуратова, ТМИ ўқув бўлими ҳодими А.Умиров, “Бугалтерия ҳисоби ва аудит” факултети декани муовини Аҳмедов Хасан, “Менежмент” кафедра профессор-ўқитувчилари: к.ўқ. Ф.Базарова, ўқ. А.Каримовлар иштирок этдилар.