Полоцк давлат университети билан ҳамкорлик янада кенгаймоқда
Тошкент молия институти ҳамда Полоцк давлат университети ўртасидаги ҳамкорлик доирасида 2019 йилининг 22-26 апрел кунлари “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессори Ф.Назарова ҳамда “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик иши” кафедраси профессори С.Меҳмоновларнинг ўзаро ҳамкорлик, ўқув - услубий қўлланмаларни биргаликда тайёрлашни мухокама қилиш ва маъруза ўқиш юзасидан Белоруссия Республикаси Полоцк давлат университетига ташрифни амалга оширдилар.
Полоцк давлат университети асосан техника йўналишида мутахассис тайёрловчи олий таълим муассасаси ҳисобланади ва хозирги кунда 8 та факультетда 10 мингдан ортиқ талабалар бакалавр ва магистратурада тахсил олишмоқда.
Ташриф доирасида Тошкент молия институти ва Полоцк давлат университети ҳамкорлигида ташкил этиш режалаштирилган қўшма факультет очилишига оид ҳужжатлар кўриб чиқилди шунингдек тузилган ўқув режалар дастлаб кафедраларда, сўнг факультетларда кейин эса ректорат даражасида мухокама қилинди ва расмийлаштирилди.
2019 йил 24-25 апрел кунлари “Менежмент ва маркетинг” кафедраси профессори Ф.Назарова томонидан “Инновацион менеджмент” ҳамда “ОТМда инновацион таълим”, “Бюджет ҳисоби” кафедраси профессори С.Меҳмонов томонидан эса “Ўзбекистон Республикасида бюджет ҳисобини ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари” ҳамда “Бюджет ташкилотларида ҳисоб сиёсати” мавзуларида очиқ марузалар ташкил этилди. Очиқ маърузаларда университетнинг талабалари, профессор – ўқитувчилари, илмий тадқиқотчилари иштирок этдилар.
Ташриф натижаларига кўра кўпгина ўқув, услубий ҳамда илмий фаолият соҳасидаги хамкорлик масалалари бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди ҳамда Тошкент молия институти ва Полоцк давлат университети ҳамкорлигини бундан кейин янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди.