Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари билан учрашув

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси вакиллари билан учрашув

25 март куни Тошкент молия институтида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси вакилларининг битирувчи курс талабалари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида иштирокчилар эътиборига Мажбурий ижро бюроси фаолиятига доир ҳужжатли филм ҳавола этилди.

Мажбурий ижро бюроси Тошкент шаҳар бошқармаси Кадрлар бўлими бошлиғи, 1-даражали юрист Шаҳриёр Файзиев Мажбурий ижро бюросининг мустақил ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган сифатидаги асосий вазифалари, фаолият олиб борувчи ҳодимлар мақоми, давлат ижрочилари ва инспекторларининг вазифалари, ҳодимларнинг ижтимоий ҳимояси ҳақида маълумот бериб ўтди.

Бугунги кунда мазкур фаолиятдаги ишларни янада яхшилашда соҳага малакали кадрларни жалб этиш долзарб вазифа ҳисобланади. Шундан келиб чиқиб, битирувчи ёшларга мавжуд бўш иш ўринлари, ишга кириш тартиблари ва номзодларга қўйиладиган талаблар хусусида маълумотларни кадрлар бўлими катта инспектори Умирбек Жуманиёзов ҳамда Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи раҳбари Марғуба Амонова тўлиқ маълумот бериб ўтишди.

“…Бюрода хизмат қилиш учун юриспруденсия, молия, иқтисодиёт ва бошқа соҳаларда олий ёки ўрта махсус маълумотли, соғлиғига кўра хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, зарур касб-кор ва маънавий фазилатларга эга Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинадилар. Бюрога хизматга қабул қилишда номзодларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини ўрганиш мақсадида текшириш ҳамда махсус комиссия томонидан билим савияси, зарур касб малакаси ва ишчанлик қобилиятини аниқлашга қаратилган суҳбат ўтказилади. Муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган, судланган, ножўя хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун бошқа давлат органларидан бўшатилган шахслар Бюрога хизматга қабул қилинмайди” - дея маълумотларни етказдилар Мажбурий ижро бюроси вакиллари.

Шундан сўнг, талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан Бюронинг мутасадди вакилларига мурожаат қилдилар ва батафсил маълумотга эга бўлдилар.

 

15:35 / 2021-01-06
Success helper
Success warning