“Иқтисодиётни ривожлантиришда тўлов тизимлари фаолиятини такомиллаштириш”мавзусида мастер-класс ташкил этилди

“Иқтисодиётни ривожлантиришда тўлов тизимлари фаолиятини такомиллаштириш”мавзусида мастер-класс ташкил этилди

 

Жорий йилнинг 27 декабрь куни Иқтисодиёт факультети тасарруфидаги “Корпоратив молия ва қимматли қоғозлар” кафедраси иш графигига асосан молиявий технологиялар орқали тўлов тизими ва тижорат банкларида қўлланилаётган хавфсизликни таъминлаш ва янги соҳада бўлаётган янгиликлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутахассиси Хушвақт Азизов томонидан “Иқтисодиётни ривожлантиришда тўлов тизимлари фаолиятини такомиллаштириш” мавзусида мастер-класс ташкил этилди.

 

Соҳа мутахассиси тўлов тизимлари ва банкларда молиявий технологияларни қўллаш, молия бозорларида фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ва тизимдаги сўнгги янгиликлар ҳақида маъруза қилди. Шунингдек,  картадан кредит ва бошқа тўловларни амалга ошириш жараёнлари ва технологиялари юзасидан тушунтиришлар бериб ўтди.

 

Мастер-класс давомида Х.Азизов профессор-ўқитувчилар томонидан мавзуга оид берилган саволларга батафсил жавоб берди. Тадбир иштирокчилари бу каби мастер-классларнинг ўтказилиши жуда ҳам самарали бўлиши ва молия ва молиявий технологиялар соҳасидаги назарий билимлар ва амалий кўникмаларни бойишига хизмат қилишини таъкидлашди.

16:57 / 2023-12-27
Success helper
Success warning