Тошкент молия институти ва АCCА ўртасида англашинув меморандум имзоланди

Тошкент молия институти ва АCCА ўртасида англашинув меморандум имзоланди

Институтда ўқув дастурларини босқичма-босқич халқаро аккредитациядан ўтказиш юзасидан бухгалтерия ҳисоби соҳасидаги халқаро ташкилотлар (Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (Аssociation of Chartered Certified Accountants — АССА) ва бошқалар) билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек,  соҳада кадрлар тайёрлашнинг замонавий усулларини босқичма-босқич жорий этиш мақсадида  жорий йилнинг 31 май куни АCCАнинг Марказий Осиё ва Евросиё бўйича вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

 

 

 

Унда институт ректори Т.Тешабаев, Ўқув ишлари бўйича проректори С.Меҳмонов бошчилигида раҳбар-ходимлар, шунингдек, АCCАнинг Марказий Осиё бўйича бош координатори Жанна Искенова, Евросиё бўйича бош координатори Катка Бенешова ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этишди.

 


 

 

 

Учрашув давомида томонлар институтда тайёрланаётган бухгалтерия ҳисоби ва аудит таълим йўналиши ўқув дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича профессионал мутахассисларни тайёрлаш, бухгалтерия ва аудит соҳасида икки ташкилот ўртасида ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш, институт профессор-ўқитувчи ва талабаларининг АCCА халқаро сертификатларини олишини қўллаб-қувватлаш каби кўплаб муҳим масалалар муҳокама этилди.

 


 

Учрашув сўнгида Тошкент молия институти ва АCCА ўртасида англашинув меморандум имзоланди.

 


 

 

 

Маълумот учун, АCCА – молия, ҳисоб ва аудит соҳалари мутахассисларини бирлаштирувчи халқаро профессионал ташкилот ҳисобланади.

11:22 / 2023-06-01
Success helper
Success warning