Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиблари давлат ОТМ магистратурасига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади

Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиблари давлат ОТМ магистратурасига кириш имтиҳонларисиз қабул қилинади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган, илмий-тадқиқот фаолияти билан шуғулланаётган иқтидорли ёшларни янада қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди.

 

Фармонга кўра, 2021/2022-ўқув йилидан:

 

Президент давлат стипендияси квотаси:

 

- таянч докторантурада ўқиётган докторантлар ва магистратура босқичи талабалари учун 2 баробарга оширилиб, тегишлича 10 та ва 22 та этиб;

 

- бакалавриат босқичи талабалари учун эса ҳар бир ОТМга биттадан этиб белгиланди;

 

☑️ Қорақалпоғистон Республикасидаги ОТМда таҳсил олаётган иқтидорли талабаларни рағбатлантириш мақсадида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Тўлепберген Қаипбергенов ҳамда Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ шоири Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари жорий этилди.

 

➡️ Президент стипендияси ва номли давлат стипендиялари давлат ОТМнинг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикадаги хорижий олий таълим ташкилотларининг филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам татбиқ этилади.

 

Шунга кўра, мазкур таълим муассасаларини тамомлаган Президент стипендияси ёки номли давлат стипендияси соҳиби бўлган талабалар ҳам давлат ОТМ магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассислик бўйича кириш имтиҳонларисиз қўшимча давлат гранти асосида қабул қилинади.

11:20 / 2021-09-10
Success helper
Success warning