Юнусобод туман Давлат солиқ инспекциясида сайёр дарс

Юнусобод туман Давлат солиқ инспекциясида сайёр дарс

    Қўшма амалиёт ва сайёр дарсларни ўтказиш графигига мувофиқ 2020 йил 14 январь куни “Солиқлар ва солиққа тортиш” бакалавриат таълим йўналиши 4-курс, СТ-40 гуруҳи талабалари учун “Юридик шахсларни солиққа тортиш” фанидан катта ўқитувчи О.Шодиев бошчилигида Тошкент шаҳар Юнусобод туман Давлат солиқ инспекциясида сайёр дарс ташкил этилди.

 

    Машғулотни Юнусобод туман ДСИ “Солиқ солиш бўйича маслаҳат” шуъбаси бошлиғи Ниязов Махаммаджон Акбарович олиб борди. Машғулот мавзуси “Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи”.

 

    Мазкур мавзу доирасида М.Ниязов талабаларга ер солиғининг иқтисодий моҳияти, бюджет даромадларини шакллантиришдаги аҳамияти, ер солиғининг амал қилиш механизми ҳамда 2020 йил 1 январдан кучга кирган янги таҳрирдаги Солиқ кодекси асосида киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида сўзлаб берди. Бундан ташқари у мазкур солиқнинг тўловчилари, солиқ солиш объектларини ҳисобга олиш ҳамда тўланган солиқ суммаларини ҳисобини юритишда ДСИда фойдаланилаётган дастурий маҳсуллар хусусида ҳам тўлиқ маълумотлар бериб ўтди.

 

    Машғулот сермазмун ва амалий руҳда ўтди.

 

16:05 / 2020-01-16
Success helper
Success warning