БМТ Тараққиёт Дастури халқаро эксперти билан учрашув бўлиб ўтди
2023 йил 24 май куни БМТ Тараққиёт Дастурининг “Суғурта ва рискларни молиялаштириш” лойиҳаси доирасида халқаро эксперт Ром Авив билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда мазкур лойиҳа раҳбари О.Ғайбуллаев, Ўзбекистон суғурта бoзорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси ижрочи директори К.Абдурахимов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “SEMURG INSURANCE” суғурта компанияси вакиллари иштирок этди.
Тадбирда институтнинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори А.Исламкулов институт ва БМТ Тараққиёт Дастури ўртасида самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганлигини таъкидлади.
БМТ Тараққиёт Дастурининг “Суғурта ва рискларни молиялаштириш” лойиҳаси раҳбари О.Ғайбуллаев мазкур лойиҳанинг мақсад ва вазифалари тўғрисида атрофлича маълумот бериб ўтди.
Халқаро эксперт Ром Авив лойиҳа доирасида амалга оширилган қишлоқ хўжалик суғуртасини такомиллаштиришга доир тадқиқот иши натижалари бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини баён этди. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик суғуртасини ривожлантиришда давлатнинг ролини ошириш зурурлиги қайд этилди.
Ўзбекистон суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари уюшмаси ижрочи директори К.Абдурахимов, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, “SEMURG INSURANCE” суғурта компанияси ва институт вакиллари, жумладан “Суғурта ва пенсия иши” кафедраси мудири Х.Шеннаев мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини суғурталаш масалалари бўйича таклиф ва тавсияларини билдирди.