Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз!

Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз!

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси томонидан эълон қилинган “25-ноябрь – Хотин-қизларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш халқаро куни” муносабати билан мамлакатимизда ўтказилаётган “Биз зўравонликка қаршимиз” акциялари доирасида Тошкент молия институтида “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тарафдоримиз!” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.

    Унда Тошкент давлат юридик университети “Жиноят ҳуқуқи, криминология ва коррупцияга қарши курашиш” кафедраси профессорлари, юридик фанлари докторлари Ниёзова Саломат Сапаровна ва Тўлаганова Гулчеҳра Заҳитовна, университет Хотин-қизлар кенгаши раиси Хайдарова Умида Пулатовна талабаларнинг хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг ҳар қандай шакл ва турларидан ҳимоя қилиш ҳамда гендер тенглик масалаларида ҳуқуқий саводхонлигини оширишга хизмат қиладиган мазмунли маърузалари билан иштирок этдилар.

    Семинар-тренинг институт Хотин-қизлар кенгаши ташаббуси билан Иқтисодиёт факультети раҳбарияти, Хотин-қизлар ташкилоти фаоллари, тьюторларининг ҳамкорлигида ҳамда ушбу факультет 1-2-босқич талабалари иштирокида ўтказилди.

 

10:30 / 2021-12-04
Success helper
Success warning