СТРАТЕГИК МАҚСАДЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШДА АҲОЛИ СТАТИСТИКАСИНИНГ АҲАМИЯТИ
2019 йил 29 ноябрь куни Тошкент молия институти Молия факультети “Давлатий молия” кафедраси томонидан кафедра хафталиги доирасида “Стратегик мақсадларни амалга ошириш шароитида аҳоли статистикасининг аҳамияти” мавзусида маънавий-марифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда Тошкент шаҳар Юнусобод тумани статистика бўлими бошлиғи Шерматов Икром Иномжонович, Молия факультети декан муовинлари М.Рустамов, О.Худойбердиев, “Давлатий молия” кафедраси профессор-ўқитувчилари ва факультет талабалари иштирок этдилар.
Тадбир давомида Шерматов Икром Иномжонович томонидан “2022 йилда Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олиш” мавзусида семинар-тренинг тақдим этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги ПФ-5655-сон “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармонига асосан 2022 йилда бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси аҳолисини рўйхатга олиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил маълумот берилди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар.