“БИТИРУВЧИ - 2021”

“БИТИРУВЧИ - 2021”

2020-2021 ўқув йилида Тошкент молия институтини муваффақиятли тамомлаган бакалаврларни тақдирлашга бағишланган “Битирувчи – 2021” тантанали тадбири институт бош биносида бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк масъул ходимлари, Республикамизда фаолият юритаётган банк-молия муассасалари раҳбар ходимлари ва битирувчиларнинг ота-оналари иштирок этишди.

 

Тошкент молия институти республикамиз банк-молия соҳаси учун юқори касбий тайёргарликка эга бўлган кадрлар тайёрловчи олий ўқув юрти бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунда Тошкент молия институти томонидан тайёрланган кадрлар республикамиз иктисодиётининг барча соҳаларида фаолият кўрсатиб келмокда.

 

Эътиборли жиҳати шундаки, Тошкент молия институти тайёрлаётган кадрларга уларнинг истеъмолчилари бўлмиш – банк-молия муассасалари томонидан битирувчиларни ишга қабул қилиш бўйича олдиндан буюртмалар портфели миқдори йилдан-йилга ошиб бормоқда.

 

Тадбирда барча муваффақиятли битирувчиларга фахрий ёрлиқлар танатанали равишда тақдим этилди.

 

Тошкент молия институтини мазкур ўқув йилида жами 1549 нафар талаба муваффақиятли тамомлади.

 

Шу жумладан, 13 та бакалавр босқичи йўналишларини 1009 нафар, сиртқи таълим шаклини 385 нафар, 12 та магистратура мутахассислигини эса 155 нафар талаба-ёшлар тамомладилар.

 

ФОТОЖАМЛАНМА - https://disk.yandex.uz/d/Aae9A1_Vxj1HIg

 

 

 

 

13:43 / 2021-06-16
Success helper
Success warning