Таълим сифатини оширишнинг хориж тажрибаси

Таълим сифатини оширишнинг хориж тажрибаси

“Менежмент ва маркетинг” кафедраси томонидан 13 январь куни “Таълим сифатини оширишнинг хориж тажрибаси (Англия мисолида)” мавзусида мастер класс дарслари ташкил этилди.

“Менежмент ва маркетинг” кафедраси катта ўқитувчиси, “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендияси соҳиби, Буюк Британиянинг “Ньюкасл” университетида магистратура босқичини тамомлаган Шохрух Расулов кафедра проффессор-ўқитувчилари ва Иқтисодиёт факультети тюторлари учун Буюк Британиянинг нуфузли ОТМлари тажрибалари юзасидан тақдимот қилди.

Тақдимот давомида хорижий ОТМ ларда амалиётда қўлланилаётган ўқитиш методлари, баҳолаш меъзонлари ва тажрибалар тўғрисида фикр алмашилди. Келтирилган маълумотларга кўра, Англиянинг Ньюкасл университетида ўқиш жараёнида назариядан сўнг албатта “Case study” тайёрланади. Фанлардан баҳо олиш учун эса ҳаётий, ўтилган барча мавзуларни қамраб оладиган лойиҳа берилади.

Масалан, “MSc International business management” дастури бўйича талабаларга ажратилган ҳаётий лойиҳалар:

Бунда, ҳар бир гуруҳ Университет томонидан ажратилган пул маблағларини турли товар ва хизматларни Лондондаги машҳур “Spitalfield” бозорида реализатсия қилиш орқали 2 кун давомида кўпайтиришлари керак. Бу фаолият талабаларнинг бир фан доирасида эгаллаган бир қанча назарий билимларини амалиётда қўллашга имкон беради. Тўпланган маблағ эса хайрияга йўналтирилади. Талабалар шу каби лойиҳаларни қандай бажаришлари, қилган таҳлиллари ва ёзган ҳисоботлари асосида баҳоланадилар. Бу метод талабанинг амалий ва назарий кўникмаларини ошириш билан бирга уларни масъулиятни ҳис қилишга ўргатади ва ҳақиқий мижозлар билан алоқа қилиш этикасини шакллантиради.


 

12:48 / 2022-01-14
Success helper
Success warning