Норова Ирода 2000 йил 10 июлда Тошкент шахрида таваллуд топган. 2018 йилдан буён Тошкент молия институти “Банк иши” факультетининг БИ-61 гуруҳида тўлов-контракт асосида таҳсил олиб келмоқда.
Ҳозиргача унинг 15 дан ортиқ илмий мақола ва тезислари турли илмий тўплам ҳамда журналларда, жумладан, SCOPUS базасида индексланган, ОАК томонидан эътироф этилган журналларда ва юқори импакт факторли журналларда чоп этилган. Бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида юқори ўсиш тенденцияларига эга бўлган Ислом молияси механизмлари асосида Ўзбекистон Республикаси миллий банк-молия тизимида амалга оширилиши мумкин бўлган истиқболли ислоҳотлар устида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда ва ушбу изланишлари натижасида, бир қанча ютуқларга эришиб келмоқда. Жумладан, “CIS Islamic Banking and Finance Forum” халқаро конференцияси модератори ва фаол иштирокчиси сифатида AlHuda Ислом Банкчилиги ва Иқтисодиёти Марказининг Ўзбекистондаги вакии ассистенти, айни вақтда, марказнинг Ўзбекистондаги бизнесни ривожлантириш менежери бўлишга муваффақ бўлди. Фаолияти давомида ушбу халқаро марказнинг махсус “Ўзбекистонда Ислом молияси ривожига қўшган хиссаси учун” махсус сувенир ва сертификат билан тақдирланди ҳамда марказ томонидан ташкил этилаётган махаллий ва халқаро конференция ва тренингларда фаол иштирок этиб келмоқда. Шунингдек, Ислом молияси соҳасида чет эл таниқли ва тажрибали мутахассислари томонидан мамлакатимиз банк-молия сохаси мутахассислари учун махсус ташкил этилган “Islamic Finance Demystified” халқаро ихтисослашган тренингида волонтёр ва фаол иштирокчи сифатида INCEIF университети ректори ҳамда Бизнес ва бошқарув Республика олий мактаби маъмурияти томонидан сертификат билан тақдирланган. 1-босқич ўқув жараёнида аъло бахо кўрсаткичлари ҳамда институт ҳаётидаги фаол иштироки билан Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан контракт миқдорининг 35%и имтиёзли тўлаб берилишига эришди ва 2-босқич қув йили давомида Банк иши факультети томонидан Жанубий Кореянинг йирик молиявий гуруҳи ҳисобланган “Shinhan Financial Group”нинг “Shinhan Bank” стипендияси совриндори булди. Ҳалқаро инглиз тилини билиш даражасини аниқловчи IELTS имтиҳонидан 6.5 баллни қўлга киритган.