Тошпўлатова Шаҳризода Шухрат қизи 1999 йил 8 февралда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2017 йилдан буён Тошкент молия институти “Банк иши” факулътетининг БИ-73и гуруҳида тўлов-контракт асосида таҳсил олиб келмоқда.
Шу кунгача 8 та илмий мақола, 21 та тезислари халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий конференсия ва журналларда нашр этилган. Талаба ҳозирги кунда мамлакатимиз ва дунё миқёсида долзарб бўлиб бораётган рақамли банк хизматлари ва уларни Ўзбекистон банк тизимига жорий қилиш борасида илмий ишлар олиб бормоқда.
У Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бўлиб ўтган “Central Asia Model United Nations” номли олий таълим муассасалари талабалари ўртасида бўлиб ўтган конференсияда фаол иштирок этиб халқаро сертификат ва эсдалик совғалари билан тақдирланган. Бугунги кунга қадар у 30 дан ортиқ халқаро ва маҳаллий форумлар, конференциялар ва турли хил лойиҳаларда фаол иштирок этган.
2019 йилда Тошкент шаҳрида ўтказилган “Tashkent Startupweekend” startup лойиҳасида ўзининг quyosh.uz номли лойиҳаси билан иштирок этган. 2019 йил июл ойида Озарбайжоннинг, Ганжа шаҳрида ташкил қилинган халқаро “ADAU Summer School”да Ўзбекистон номидан фаол қатнашган. У 2019-йилнинг ноябр ойида Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган “Model OSCE and Network by Consensus” лойиҳасининг фаол иштирокчиси, фахрий аъзоси ва “Shinahn Bank Dream Foundation” стипендияси соҳибаси ҳамдир. Ҳозирги пайтда талаба ўзининг назарий кўникмаларини амалиёт билан бир жавҳада олиб бориш мақсадида АТБ “Туронбанк”нинг Бош офисида мутахассис сифатида фаолият олиб бормоқда.