Халикулова Ширин Уткир қизи 1998 йил 30 июль куни Тошкент вилояти Бекабод шаҳрида таваллуд топган. Ҳозирги кунда у Тошкент молия институтининг «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» факулътети, БКТ(БҲА)-70 гуруҳи талабаси.
Халикулова Ширин Уткир қизи илмий тадқиқотлари давомида 1 та монография, 16 та илмий мақолалар, 21 та илмий тезислар, 2 та патент муаллифлигини қўлга киритган. 2020 йил Ўзбекистон суғурта фаолиятини ривожлантириш ва рақамлаштириш масалалари” мавзусидаги илмий-амалий конференция доирасида ўтказилган танловда “Энг яхши ғоя” номинатция бўйича 1-ўрин ғолиби. Институтда Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилиши 2017-2020 йилларга мўлжалланган ОТ-Ф1-050 “Иқтисодиётнинг асосий тармоқларини модернизатсиялаш орқали рақобатбардошликни оширишнинг фундаментал асослари” мавзусидаги фундаментал гранти аъзоси. 2018 йилдан буён Тошкент молия институти БКТ(БҲА)-70 гуруҳ сардори. 2018 йил “Account audit training” нодавлат таълим муассасаси томонидан Бухгалтерлик курсини тамомлаганлик тўғрисида сертификатга эга бўлди. 2018 йил Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳудудий етакчилар кенгашлари аъзолари учун 10-13-ноябрь кунлари ташкил этилган республика ўқув семинарида иштироки учун сертификат билан тақдирланган. 2017 йилда инглиз тили бўйича ILTS халқаро сертификатини қўлга киритган. “Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг инвеститсион фаолиятини рағбатлантриш учун махсус солиқ режимини ишлаб чиқиш” дастурий таъминоти учун патент эгаси. 2019 йил “Халқаро талабалар куни” муносабати билан ўтказилган “Андижон талаба-ёшлар халқаро форуми”да фаол иштирок этганлиги учун сертификат билан тақдирланган. UInBase - Республика бўйича суғурта компаниялари учун маълумотлар базаси старт-ап лойиҳа асосчиси.