А Х Б О Р О Т Х А Т И - ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ КЎЛАМИНИ ҚИСҚАРТИРИШ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ
А Х Б О Р О Т Х А Т И
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент давлат юридик университетида «ЯШИРИН ИҚТИСОДИЁТ КЎЛАМИНИ ҚИСҚАРТИРИШ» мавзусида онлайн Халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилади.
Анжуманни ўтказиш вақти: 2021 йил 22 апрель.
Анжуманнинг қуйидаги секциялари бўйича маъруза тезисларини эълон қилиш режалаштирилган:
Секция 1: «Яширин иқтисодиёт» ни ривожланиш сабабларининг назарий асослари.
Секция 2: «Яширин иқтисодиёт» улушини қисқартириш бўйича хориж тажрибаси.
Секция 3: «Яширин иқтисодиёт»га қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари.
Секция 4: «Яширин иқтисодиёт» субъектларини аниқлаш механизмларини такомиллаштириш.
Секция 5: «Яширин иқтисодиёт»ни қисқартириш ва унга қарши самарали курашиш йўллари.
Анжуман материалларини расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар:
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган материалларни таҳририят анжуман дастурига ва тўпламга киритмаслик ҳуқуқига эга. Маъруза муаллифларига бепул ҳалқаро сертификат берилади.
Тезислар 2021 йил 10 апрелгача қабул қилинади.
Манзил: 100047, Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй.
Телефон: +998 99 481 10 15, +998 98 302 56 02
Е-mail: m.d.azimova@gmail.com
ТАШКИЛИЙ ҚЎМИТА
АНЖУМАН ИШТИРОКЧИСИНИНГ АНКЕТАСИ
Иштирокчининг Ф.И.Ш. |
|
Секция |
|
Тезис номи |
|
Иш жойи ва манзили |
|
Лавозими |
|
Илмий даражаси ва унвони |
|
Иш(ўқиш) жойи ва мобил телефони: |
|
Е-mail: |
|