KASABA UYUSHMA QO‘MITASI
KASABA UYUSHMA QO‘MITASI

Институт касаба уюшмаси қўмитаси институт Низоми ва таркибий тузилишига асосан 1991 йилда ташкил этилган.

Касаба уюшмасининг мақсади – касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интелектуал хуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдир.

Касаба уюшма қўмитаси ташкил этилган кундан бошлаб жамоа аъзоларининг умумий йиғилишида касаба уюшма қўмитаси раисини сайлаб оладилар.

1991-2020 йиллар мобайнида С.Аблиятифов, М.Эркабоев, И.Наврузов, З.Юлдашевлар касаба уюшмаси аъзоларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида муайян ишларни амалга ошириб келдилар. 2020 йил 9 июлдан ҳозирги кунгача А.Абдуллаев касаба уюшма қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келмоқда.

Институт касаба уюшмаси Низоми, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши Низоми ҳамда юқори ташкилот буйруқлари асосида институт маъмурияти билан ҳамкорликда фаолият кўрсатиб келмоқда. Институт касаба уюшмаси таркибида бўлим, кафедра, факультет ва академгуруҳлар бўйича бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ва доимий ишловчи комиссиялари мавжуд.

 

Институт касаба уюшма ташкилотининг мақсади:

миллати, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъи назар бошланғич ташкилот ҳар бир аъзосининг меҳнат қилиш, ишни, касбни эркин танлаш, адолатли меҳнат шароити яратиб берилиши ва ишсизликдан ҳимоя қилинишга доир конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

институтда иш билан таъминланганликнинг энг юқори даражада бўлишига, даромадлар оширилиши ва мулкий табақаланиш даражаси камайтирилишига эришиш;

меҳнатга ҳақ тўлаш ва меҳнат режимининг ижтимоий адолатли тизими жорий этилишига эришиш;

жамоа шартномалари тузилиши ва уларнинг бажарилиши устидан назоратнинг амалга ошириш;

жамоа шартномаларида қабул қилинган ва амалга оширилаётган кафолат ва имтиёзларнинг сақлаб қолиниши ва кенгайтирилишига эришиш;

меҳнат қонунчилиги, меҳнатни ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қонунлари, қоида ва меъёрларига риоя этилишига эришиш;

ижтимоий мулоқот ҳамда ижтимоий шерикчилик йўлга қўйиш, жамоа музокараларини ташкил этиш;

ишлаб чиқаришнинг ривожланиш даражасига биноан ходимлар малакасининг оширилиши ҳамда касб жиҳатидан қайта тайёрлашнинг тизимли ва мунтазам равишда олиб борилишига эришиш;

ходимларни, айниқса, ёшларни меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий ҳимоя қилишга йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқишда иш берувчилар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат ташкилотлари билан яқин ҳамкорлик қилиш;

маданий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларининг ўтказилишига, бўш вақтдан оқилона фойдаланиш учун шароитлар яратиб берилишига, касаба уюшмаси аъзолари ва уларнинг оила аъзолари соғломлаштирилишига эришишдир.

 

Институт касаба уюшма ташкилотининг функционал вазифалари:

ходимларнинг ишлаб чиқариш, меҳнат, меҳнатни муҳофаза қилиш, маиший турмуш, маънавий-маърифий, жисмоний тарбия ва спорт, соғломлаштириш соҳаларидаги қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этади ва ҳимоя қилади;

меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, бошқа меҳнат ҳуқуқи нормалари мавжуд бўлган норматив ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

меҳнат жамоалари номидан иш берувчилар билан жамоа шартномаларини тузади ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;

институтни ижтимоий ривожлантиришнинг жорий ва истиқболли режалар ишлаб чиқилишида, якка тартибдаги ва жамоага доир меҳнат низоларининг ҳал этилишида иштирок этади;

амалдаги қонунларга ва меъёрий ҳужжатларга мувофиқ, унинг ихтиёрида қолдирилган маблағлар доирасида, касаба уюшмаси бюджети ва уни сарфлаш сметасини тасдиқлайди ҳамда мазкур маблағларни белгиланган мақсадларга сарфлайди;

касаба уюшмаси йиғилишлари, конференциялари, қурултойлари, юқори касаба уюшмаси органларининг қарорлари бажарилишини ташкил этади;

институт педагог-ходим ва ишчи-ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, маданий-маърифий ва оммавий спорт ишларини ташкил қилади;

касаба уюшмаси аъзоси бўлмаган ходимлар, ўқувчи-талабаларни касаба уюшмаси аъзолигига қабул қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилади.

Институт маъмурияти билан касаба уюшма қўмитаси ўртасида жамоа аъзоларнинг ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга қаратилган Жамоа шартномаси, Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида Низом, институтнинг Ички меҳнат тартиби қоидалари ва бошқа ҳужжатлар қабул қилинган.

Касаба уюшмаси институт ректорати билан ҳамкорликда ҳар йили касаба уюшмасининг тасдиқланган иш режаси асосида қуйидаги йўналишлар бўйича доимий равишда байрам тадбирлари, давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказилиб келинади:

1. Оммавий-маданий тадбирлар;

2. Спорт ва соғломлаштириш ишлари;

3. Ижтимоий ҳимоя ишлари;

4. Касаба уюшмаси фаолларини моддий рағбатлантириш.

5. Меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари.

   Оммавий маданий тадбирлар.

Мамлакатимизда нишонланадиган миллий ва умумхалқ байрамларимиз Янги йил, 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни, 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни, Наврўз, 9 май “Хотира ва қадрлаш куни”, Мустақиллик байрами, 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”, 8 декабрь “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни” каби байрамлар арафасида институт Ректорати билан ҳамкорликда қатор оммавий-маданий тадбирлар амалга оширилиб келинди. Ушбу тадбирларда касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларга эсталик совғалари, театр билетлари, янги йил байрам томошалари билетлари бепул берилиб борилади. Хусусан 2022 йил давомида институт миқёсида ташкил этилган оммавий-маданий тадбирларга 179.282.000 сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, 2022 йил давомида институт миқёсидаги оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш учун иш берувчи маблағлари ҳисобидан касаба уюшмаси ҳисобрақамига 910.500.000 сўм маблағ ўтказиб берилди. Ўтказиб берилган маблағлар институт миқёсидаги оммавий-маданий тадбирлар учун тўлиқ сарфланди.

Спорт ва соғломлаштириш ишлари.

Касаба уюшма ташкилотлари фаолиятининг асосий йўналишларидан бири бу касаба уюшмаси аъзоларини соғломлаштириш, улар ўртасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш ва уларнинг спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратишдан иборатдир. Ана шу мақсадда 2022 йил давомида касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан институт миқёсида ўтказилган спорт тадбирларига жами 41.703.800 сўм маблағ сарфланди.

 

 

Шунингдек, 2022 йил давомида ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан 50 нафар педагог ва ишчи ходимларга Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси кенгаши Курортлар бошқармаси санаторийларига имтиёзли нархларда йўлланмалар берилди. Жумладан, 5 дона бепул санатория йўлланмалари берилди.

2022 йил давомида касаба уюшма бюджети малағлари ҳисобидан 25 та санатория йўлланмалари олинди. Олинган йўлланмаларнинг ҳаммаси педагог ва ишчи-ходимларнинг ота-оналарига 45 % имтиёзли нархда берилди. Йўлланмалар қийматининг қолган қисми (55%) касаба уюшмаси бюджети маблағлари ҳисобидан қопланди. Мазкур тадбирларга касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан 32.552.850 сўм маблағ сарфланди.

2022 йилги ёзги дам олиш мавсумида педагог ва ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун болалар оромгоҳларига 36 дона йўлланмалар берилди. Йўлланмалар қийматининг бир қисми ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан қопланди. Йўлланмалар қийматининг қолган қисми

тенг улушларда ота-оналар бадаллари ва касаба уюшмаси бюджети маблағлари ҳисобидан қопланди. Ушбу тадбирларга касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан 30.401.248 сўм маблағ сарфланди.

Ижтимоий ҳимоя ишлари.

Кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож касаба уюшмаси аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш касаба уюшмаси фаолиятининг асосий йўналишларидан биридир. Кам таъминланган ва ижтимоий муҳофазага муҳтож жамоа аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида жамоа шартномасига “Моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Низом” илова сифатида киритилган. Ҳар йили институт ва касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан ижтимоий ҳимояга муҳтож профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимларга моддий ёрдам кўрсатиб борилади. Хусусан 2022 йил давомида “Моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисида Низом”га мувофиқ жами 1.468.388.000 сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Ушбу тадбирларга институт маблағлари ҳисобидан 1.433.088.000 сўм, касаба уюшмаси маблағларидан 35.300.000 сўм сарфланди.

Касаба уюшмаси фаолларини моддий рағбатлантириш.

 

Таълим-тарбия жараёнини ташкил этишдаги салмоқли ютуқлари, уларни жаҳон таълим стандартлари асосида янгилаб бориши, фан тараққиёти соҳасида эришган ютуқлари, ўқув ва ўқув-услубий ишлар сифати ва самарадорлигини таъминловчи юқори педагогик маҳорати, савияси, янги педагогик технологияларни ўқув жараёнига тадбиқ қилиши, чет тилларида ўқув машғулотлари олиб бора олиши, янги авлод дарсликлари ва услубий қўлланмалар ишлаб чиқиши ва чоп эттириши, тарғибот-ташвиқот ишлардаги фаоллиги, ўқув интизомини яхшилашда ва давомат кўрсаткичларини кўтаришда қўшган ҳиссаси, бажараётган ишининг мураккаблигига қараб Профессор-ўқитувчи ва ишчи-ходимлар моддий рағбатлантирилади ва уларнинг иш ҳақларига устамалар белгилаб борилади. Мазкур йўналишдаги ишлар Жамоа шартномасига киритилган ва Тошкент Молия институти Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган  “Тошкент молия институтининг профессор-ўқитувчилари ва бошқа тоифадаги ходимларини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида моддий рағбатлантирилиб борилади. Хусусан 2022 йил давомида мазкур низом ва жамоа шартномаси асосида профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабаларга институтнинг бюджетдан ташқари ва касаба уюшмасининг маблағлари ҳисобидан 12.571.380.074 сўм миқдорида моддий рағбатлантирилди. Ушбу тадбирларга институт маблағлари ҳисобидан 12.525.780.074 сўм, касаба уюшма маблағларидан 45.600.000 сўм сарфланди

Меҳнатни муҳофаза қилиш ишлари.

Институтда ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ҳамда билимларини текшириш ишларини доимий равишда ташкил этиб борилади. Жамоа шартномасига 2-илова сифатида киритилган “Тошкент Молия институти ректорати ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича БИТИМ”ига асосан ҳар йили институт бўйича меҳнат муҳофаза қилиш ишларига маблағлар ажратиб, уларнинг ишлатилиши назорат қилиб борилади. Ҳар йили институтда раҳбар ходимлардан иборат ёнғин хавфсизлиги назорат техник комиссияси, кўнгилли ўт ўчириш гуруҳлари, ёнғинни олдини олиш ва техника хавфсизлиги бўйича бино ва қаватларга маъсул ходимлар таркиби тузилади  ҳамда  институт ректорининг буйруғи билан тасдиқланади. Хавфсиз ва соғлом меҳнат шароитларини яратилиши ўқитувчи ва ходимларнинг меҳнатга бўлган муносабатини рағбатлантирувчи омиллардан бири эканлигини инобатга олган ҳолда ҳар йили ёнғин хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазасига оид учрашувлар ўтказиб борилади. Учрашувларда ёнғин хавфсизлиги ва меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқномалар тушунтирилади.

 

Success helper
Success warning