Институтнинг миссияси – молия тизимига замонавий билим ва кўникмаларга эга, креатив фикрлайдиган, инновацион ёндашиш қобилияти шаклланган, жаҳоннинг илғор тажрибаларини ўзлаштирган ва уни ўз соҳасида ижодий қўллай оладиган етук кадрларни тайёрлаш.
Миссияни амалга оширишда институтда қадриятларни, анъаналарни, орттирилган тажрибаларни, ресурсларни мунтазам бойитиб боришда тизимли ишларни ташкил этиш, жаҳоннинг илғор тажрибаларини ўзлаштириш асосида дунё олий таълим ташкилотларига интеграциялашув тамойилларига амал қилади.