Mening innovatsion g'oyam
Mening innovatsion g'oyam

Лойиҳа

 

 

 

 

 

ТАСДИҚЛАЙМАН:

Тошкент молия институти ректори

Азизов У.Ў.

«___» _______________ 2018 йил

 

КЕЛИШИЛДИ:

ХАТБ Азиа Альянц Банк бошқаруви

Раиси Абдуққахоров И.

«___» _______________ 2018 йил

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 «ЯНГИ ИННОВАЦИОН БАНК ХИЗМАТИ»

танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТОШКЕНТ-2018

1. Умумий қоидалар

  1. Мазкур низом Тошкент молия институти ва Хусусий акционерлик тижорат Азия Альянц банк билан ҳамкорликда ўтказиладиган «ЯНГИ ИННОВАЦИОН БАНК ХИЗМАТИ» танловининг мақсади, ўтказиш тартибини ёритиб беради.
  2. Танлов ташкилотчилари бўлиб Тошкент молия институти ва Хусусий акционерлик тижорат Азия Альянц банклар ҳисобланади.
  3. Танловга тақдим этилган ишлар танлов комиссияси томонидан кўриб чиқилади.

 

2. Асосий тушунчалар

«ЯНГИ ИННОВАЦИОН БАНК ХИЗМАТИ» – Тошкент молия институти ва Хусусий акционерлик тижорат Азия Альянц банк билан ҳамкорликда ўтказиладиган танлов.

Инновацион ғоя-бугунги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан кўрсатилмаган янги банк хизмати ёки махсулоти ёки уларни тақдим этишнинг янги усуллари ҳам тўғрисида маълумот берувчи ишланма.

Иштирокчи  – ташкилий қўмита томонидан танлов учун ғояси қабул қилинган талаба ёки магистрант.

Финал иштирокчиси – ишланмаси Хайат томонидан финал учун танланган талаба ёки магистрант.

Хайат аъзолари – танловга келиб тушган ариза, ишланмаларга баҳо берувчи ва ғолиб ва совриндорларни аниқловчи шахслар

 

3. Танлов мақсади

  1.  Танлов инновацион ривожланишни қўллаб-қувватлаш ҳамда талабалар ва магистрантларнинг ижодий салоҳиятини қўллаб қувватлаш, замонавий банк хизматларини (ёки уларни тақдим этиш усули) амалиётга жорий этишни тезлаштириш.
  2. Инновацион ғоялар  хокимият, бизнес ва жамоатчилик ўртасида узвий ҳамкорликни таъминлайди. Бугунги кунда инновацион ғояларга иқтидорли ёшларни ғояларини хукумат ва бизнес вакилларига  етказиш мухим ва фойдали ҳисобланади. Танловда қатнашадиган ғоялар  нуфузли экспертлар томонидан кўриб чиқилади, олимлар ва банк рахбарлари томонидан таҳлил қилинади ва келажакда ёшларнинг ғоялари хаётга тадбиқ этилиши тезлашади. Инновацион фаолиятни рағбатлантириш орқали банклар ҳамда иқтисодиётни ривожланишига ҳисса қўшиш.

 

 

 

4. Танлов вазифалари

  1. Энг яхши ғояларни танлаш.
  2. Янги банк хизматини яратиш, мавжуд банк хизматларини, ускуна ва технологияларни модернизациялаш, янгилашга хизмат қилиш.
  3. Тижорат банкларида инновацион фаолиятни рағбатлантириш орқали банк махсулотлари кўлами, сифати ва самарадорлигини ошириш, мижозлар сони ва турини кенгайтириш.
  4.  

5.Ташкилий қўмита вазифалари:

  1. Танлов ўтказиш бўйича қарор қабул қилиш;
  2. Танлов шартларини ишлаб чиқиш;
  3. Мазкур низом ва тегишли хужжатлар пакетини шакллантириш
  4. Танлов шартларини аниқлаш  определение (ўтказиш тартиби, муддатлари, иштирокчи ариза шакли, баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, муддатларини белгилаш, ўтказиш жойини белгилаш ва х.к.);
  5. Хайат аъзоларини шакллантириш ва тасдиқлаш, Хайат раисини тасдиқлаш, Хайат аъзоларини ишини ташкиллаштириш.

 

6.Хайат аъзоларининг функциялари:

  1. Келиб тушган ариза ва ишланмаларни дастлабки сиртдан танловини амалга ошириш;
  2. Саралаш босқичидан ўтган ишланмаларни танлаш;
  3. Якуний босқичга ўтган ишланмаларни танлаш;
  4. Финал босқичида тақдимотларни саралаш;
  5. Ғолиб ва совриндорларни аниқлаш.

 

7.Танловни ўтказиш шартлари

  1. Танловда ижодий жамоалар, алоҳида муаллифлар қатнашиши мумкин. Бир муаллиф ёки жамоадан тақдим этиладиган ғоялар сони чекланмаган.
  2. Танловга янги банк харажатларини камайтириш, ресурсларни тежаш, ишончлилигини ошириш, фойдасини ошириш, рақобатдошлигини оширишга қаратилган янги банк махсулоти, хизмати, ёки уни етказиш бўйича ишланмалар қабул қилинади. 
  3. Инновацион ғоя банк учун янги ва фойдали, банк фаолиятида қўлланадиган, конкрет вазифани ҳал қилиши, қўллаш имконияти бўлиши керак. Лойиҳа муаллиф томонидан танловга қадар эълон қилинмаган бўлса, у хақида маълумотлар чоп этилмаган бўлса янги ҳисбланади.
  4. Ғояларни баҳолашда амалиётда жорий қилиш имконияти мавжуд бўлиши ва юқори самара беришига афзаллик берилади.

        

 7. Материалларни тақдим этиш шакли

Ғоялар 1-иловадаги шакллга асосан тақдим этилади. Инновационн ғоя керакли  технологик ҳисоб-китоблар, техник, иқтисодий асослар, кутиладиган иқтисодий самарадорлик асосномасини ўз ичига олиши керак. Кутиладиган натижанинг иқтисодий (молиявий) самарасини аниқ ҳисоблаш имконияти бўлмаганда кутиладиган ижобий самара асосланиши талаб этилади. Аризада қатнашчи  исми, фамилияси, отасининг исми, факультет, курс, гуруҳ, телефон рақамлари кўрсатилиши шарт.

Саралаш босқичидан ўтиб, финалда  иштирок этувчи талабгорлар  ўз ишланмаларини тақдимот шаклида ҳимоя қилади.

Танловга аризалар:  

-  www.tfi.uz   сайтида жойлаштирилган бланкларни тўлдириш;

-  kbni@tfi.uz почтасига жўнатиш орқали;

-  Тошкент молия институтида жойлаштирилган “инновацион ғоялар танлови” махсус қутиларга жойлаштириш орқали “ҒОЯ” белгини ёзиш орқали қабул қилинади.

 

8. Қайта алоқа

Танловга келиб тушган ғоялар бўйича маълумотлар доимий равишда www.tfi.uz сайтида янгиланиб боради.

Энг кўп бериладиган саволларга жавоблар доимий равишда веб-сайтда жойлаштирилади.

          

 

9. Танловга тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш тартиби

Берилган аризалар келиб тушиши билан Хайат аъзоларига тақдим этилади. Хайат аъзоларининг хулосаси баённома билан расмийлаштирилади, унда қуйидагилар кўрсатилади:

– йиғилиш санаси;

– танловга қабул қилинган ғоялар сони;

– қайтарилган ғоялар бўйича маълумот (қайтарилганлик сабабини кўрсатган ҳолда).

Танлов Хайати йиғилиши раис томонидан имзоланади ва расмий сайтда жойлаштирилади.

 

10. Танлов муддатлари

Танловга материаллар 2018 йилнинг 25 ноябрга қадар қабул қилинади.

 

11. Танлов натижаларини эълон қилиш ва танлов Хайиати

Танлов натижалари, ғолиб ва совриндорлар 2018 йил 7 декабрь куни эълон қилинади.

 

 

 

12. Инновацион ғояни баҳолаш

Танлов Хайати ғояни баҳолашда қуйидагилар ҳисобга олинади:

  1. Иштирокчилар тақдимотларини баҳолаш;
  2. Ишланмаларни жозибадорлигини баҳолаш
  3. Ғояга бозорда мавжуд талаб
  4. Тақдимотда ишланма мавзуси ва мазмунини ёритилиши;
  5. Ғояга эришиш даражаси.
  6. Ғоя мазмунини аниқ ифодаланганлиги;
  7.  Жорий этиш мақсади, усуллари  ва воситаларининг аниқлиги;
  8. Лойиҳанинг фойдалилиги;
  9. Муаммонинг долзарблиги;
  10. Иқтисодий таҳлилнинг мавжудлиги;
  11. Ижобий самара хажми ва муддатлари.

 

13. Танлов ғолибларини тақдирлаш         

Ғолиблар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланади.

Қуйидаги мукофотлар топширилади:

Гран-при “Энг яхши инновацион ғоя”

Совринли ўринлар:

1 ўрин (битта мукофот) –    ноутбук; 

2 ўрин (битта мукофот)  –    телефон;

3 ўрин (битта мукофот) –    планшет.

«Энг яхши банк инновацион ғояси» совриндори  бўлмаган, аммо ўнта яхши ғоя рўйҳатига кирган талабалар ЧАКБ Азия Альянц банкнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.

 

14. Якунловчи моддалар

  1. Танловга тақдим этилган маълумотлар учун муаллифлар жавобгар ҳисобланади.
  2. Танловга қуйидаги ғоя ва таклифлар қабул қилинмайди:

- мазкур тартиб талабларига жавоб бермайдиган ;

- танлов муддатларидан ташқари топширилган ишланмалар;

- амалдаги қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган ғоя ва ишланмалар;

  1. Танловга тақдим этилган инновацион ғоя танлов шартларига розилик билдиради ва маълумотлар махфийлигига даъво қилмайди.
  2. Қўшимча саволлар пайдо бўлганда танлов Хайати қўшимча сухбатга таклиф этиши мумкин .
  3. Танлов Хайати иштирокчиларга ғояларни танлаш, кўриб чиқиш ва қарор қабул қилишга доир маълумотларни бермайди.
  4.  Танловга тақдим этилган маълумотлар таҳрирланмайди ва қайтарилмайди.
  5. Ташкилотчилар танловга келиб тушган ишланмаларни ўз хохиши бўйича фойдаланишга хақли.

 

Ишлаб чиқди:

 

“Банк иши”  кафедраси

катта ўқитувчиси                                                             Ш. Давирова

 

 Келишилди:

 

ЧАКБ Азия Альянц банк Бошқарув раиси

 

Абукаххоров И.

ЧАКБ Азия Альянц банк Бошқарув раиси ўринбосари

 

Хожимуродов Ш.

Тошкент Молия институти ректори

 

Азизов У.

Тошкент Молия институти

“Банк иши”кафедраси мудири

 

Омонов А.

 

«ЯНГИ ИННОВАЦИОН БАНК ХИЗМАТИ»

танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

низоми билан танишиш

ВАРАҚАСИ

 

№№

п/п

Фамилия, исми,

отасининг исми

Гуруҳ

сана

имзо

шарҳ

1

2

3

4

5

6

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

1-Илова

«ЯНГИ ИННОВАЦИОН БАНК ХИЗМАТИ» танлови иштирокчиси

 

 

(Фамилия, исми, отасининг исми)

 

       (факультет)                                                                      (группа)

 

      (йўналиш)                                                                                    (ёши)

___________________________________________________

 (телефони рақами коди билан)                                            (e-mail)

 

Инновацион ғоя номи:

 

 

 

Ғоя мақсади:

 

 

 

Ғояга тавсиф:

 

 

 

 

Кутиладиган ижобий самара:

 

 

 

 

Иқтисодий кўрсаткичлар:

Жорий қилиш қиймати:

Йиллик иқтисодий самара:

Маблағиларни қайтиш муддати:

Иқтисодий самара ҳисоб-китоби:

 

Success helper
Success warning