Тошкент молия институтида “Педагог олимларнинг илмий-тадқиқот натижаларини оммалаштириш ҳамда халқаро академик доирада танитишга эришиш йўллари” мавзусида онлайн видеоконференция ўтказилди

Тошкент молия институтида “Педагог олимларнинг илмий-тадқиқот натижаларини оммалаштириш ҳамда халқаро академик доирада танитишга эришиш йўллари” мавзусида онлайн видеоконференция ўтказилди

      Тошкент молия институтида 2020 йил 17 апрель куни дунёнинг энг яхши иқтисодчи олими деб эътироф этилган Рауф Салаходжаев иштирокида институтнинг барча профессор ўқитувчилари, докторантлари ҳамда мустақил изланувчилари учун “Педагог олимларнинг илмий-тадқиқот натижаларини оммалаштириш ҳамда халқаро академик доирада танитишга эришиш йўллари” мавзусида онлайн видеоконференция ташкил этилди. Ушбу видеоконференцияда жорий йилнинг биринчи чорагида Scopus ва Web of Science тизимидаги журналларда институт олимлари томонидан 18 та илмий мақолалар чоп эттирилганлиги, 50 дан ортиқ илмий мақолалар импакт фактори юқори бўлган хорижий, ОАК рўйхатига киритилган махаллий журналларда чоп эттирилганлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан эълон қилинган 5 та, бюджети 3,5 млд. сўмлик илмий-амалий грант қўлга киритилганлиги, 10 та илмий ишланмаларга муаллифлик гувохномаси олинганлиги, Стартап лойихалар танловида 2 нафар педагог ходим Республика босқичида биринчи ўринни қўлга киритганлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, Scopus ва Web of Science тизимидаги журналларда мақолалар чоп этган институт педагог ходимларни алохида моддий рағбатлантириш тизими йўлга қўйилганлиги маълум қилинди.

 

     Мазкур онлайн семирада Рауф Салаходжаев Scopus ва Web of Science тизимидаги журналларда мақолалар чоп этишга қўйиладиган талаблар, мақолани илмий мазмунини ошириш, тақдим этиш, h-индексини ошириш масалалари бўйича ўз хаётий тажрибаларидан келиб чиқиб атрофлича тушунтириш берди. Онлайн конференция давомида мақолалар чоп этиш бўйича тажрибаси юқори бўлган институт профессор-ўқитувчилари М.Темирханова, Р.Абдукаримов, С.Меҳмоновлар ҳам ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

 

     Ушбу видеоконференцияда институтнинг 95 нафар педагог олимлари ва ёш тадкикотчилари иштирок этдилар. Тадбир қизғин сухбат, савол-жавоблар асосида жонли тартибда ўтди ва якунида берилган тавсиялардан фойдаланиб келгусида Scopus ва Web of Science тизимидаги журналларда илмий мақолалар сонини оширишга келишиб олинди.

17:05 / 2020-04-17
Success helper
Success warning