Iqtidorli talabalar bilan ishlash
Iqtidorli talabalar bilan ishlash

Кафедрада 60411500 – Бизнес таҳлил бакалавриат таълим йўналишининг дастлабки курслариданоқ иқтидорли талабалар аниқланиб, режа асосида ишлар олиб борилади.
Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш мақсадида “Ёш таҳлилчи” илмий тўгараги фаолияти йўлга қўилган. Кафедрада иқтидорли талабаларни халқаро ва Республика фан олимпиадаларига тайёрлаш, уларни билан илмий изланиш олиб борилади. Конференцияларда тезислари билан иштирок этишлари учун уларга етук, тажрибали профессор-ўқитувчилар бириктирилган.
Хусусан, Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича академик Е.А.Букетов номидаги Караганда универитетида Ҳалқаро онлайн – олимпиадаси ташкил этилди ва унда Тошкент молия институтининг                               20 нафарга яқин талабалари иштирок этди. Унинг натижасига кўра, Юсупова Маржона Олти қизи, Тургунпўлатов Жамшид Хусниддин ўғли, Бабаджанов Баходир Бахтиярович 2-ўрин (илмий рахбар З.Сагдиллаева), Убайдуллаев Бекзоджон Дилмуродович 3-ўринни (илмий рахбар З.Сагдиллаева),  Бошқарувда информацион технологиялар мавзусидаги олимпиадада Холмухаммедов Азизжон Рустамджон ўғли 2-ўрин (илмий раҳбар У.Якубов) эгалладилар.
Шуниндек, иқтидорли талабаларни халқаро ва Республика миқёсида ташкил этилган конференцияларда фаол иштироки таъминланмоқда. 2023 йилда Белоруссия Давлат Университетида ташкил этилган халқаро конференцияда (I Международной научно-практической конференции «Современные проблемы обеспечения экономической безопасности») У.Якубов раҳбарлигида молия-иқтисод факультетининг талабалари Иброҳим Мингбойев,  Жавоҳирхон Анваров “ECONOMIC SECURITY IN THE REGION: ITS ECONOMIC ESSENCE AND NEED FOR STRENGTHENING” номли, Куватов Хиротбек “Экономическая безопасность организации: теория и практика обеспечения” номли тезислари билан иштирок этиб, “Яхши тезис муаллифи” номинацияси бўйича тақдирланган.
Кафедра доценти Ғ.Ибрагимов раҳбарлигида Муҳамедова Шаҳло Дилмурод қизи (DMXM-3k), профессор У.Якубов раҳбаригида Абдуғаниева Хумора Бахтиёр қизи (DMXM-3) бир қанча халқаро ва Республика миқёсида ташкил этилган конференцияларда иштирок этишган.
 

Success helper
Success warning