TANLOV VA GRANTLAR
TANLOV VA GRANTLAR

       “Туризм соҳасига сайёҳларни жалб қилишда миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари брендининг ахборот платформасини яратиш. Таклиф этилаётган мавзу доирасида илгари грант асосида лойиҳа бажарилмаган ва бажарилаётган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар йўқ.

   Ўзбекистонда  миллий  туризмни ривожлантириш  мақсадида, миллий ҳунармандчилик маҳсулотларига   уникал QR-код қўйиш орқали маҳсулотлар ва  хизматлар  брендининг  индивидуаллигини ошириш, ҳамда хорижий сайёҳларни жалб қилишнинг ахборот  платформасини  яратиш.

      2019 йилгача Ўзбекистон Республикасига ҳар йили 5 миллиондан ортиқ туристлар ташриф буюраётган  ва шунингдек туризм хизматлари экспорти 1,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этарди. Афсуски пандемия шароитида туристлар ташрифи анча камайди. Ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосида 35% кирувчи туристлар ҳисобига тўғри келган, 25% халқаро кўргазмалар доирасида амалга оширилган. 5% савдо эса онлайн тарзда амалга оширилганлигини ҳисобга олсак, бу лойиҳа натижасида пандемия шароитида онлайн савдо улушини оширишга ва кирувчи туристларни Республикага янада кўпроқ жалб қилиб иқтисодиётда туризм ўрнини ва миллий ҳунармандчилик маҳсулотлар савдосини кўпайтириш имконияти юзага келади.

        2020 йилда кирувчи туристларнинг камайганлиги, ҳамда хорижий мамлакатларда бўлиб ўтадиган фестиваль, ярмарка ва кўргазмаларда ҳунармандлар иштироки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 90 фоизга камайганлиги сабали ҳунармандчилик маҳсулотларининг савдо ҳажми тахминан 80% га тушиб кетди.

       Ушбу платформанинг йўлга қўйилиши асосида республикага кирувчи туристлар учун маркетинг хизматининг самарадорлиги ошишига, ҳамда ҳунармандчилик маҳсулотларининг онлайн савдо ҳажми ортишига эришилади.  Натижада кирувчи туристлар сони ва ҳунармандчилик маҳсулотлари савдосининг ҳажми ортади.

     Ўзбекистонга кирувчи туристларни  жалб қилиш ҳамда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар мавжуд, лекин туризм соҳасида ҳунармандчилик қай даражада ривожланганлигини кўрсатиб берадиган лойиҳалар йўқлиги сабабли бизнинг лойиҳамизнинг биринчи индикатори бўлиб бу ҳунармандчиликни тарғибот қилиш ҳисобланади. Иккинчи индикатор бўлиб эса ҳунармандчилик маҳсулотлаврнинг савдо тизимида онлайн савдонинг улушини ошириш ҳисобланади. Учинчи индикатор эса ҳунармандчилик маҳсулотларини тарғиб қилиш орқали туризм жозибадорлигини ва миллий туризмни  брендини индивидуаллигини оширишдан иборат. 

 

     Янги ишланмада ҳунармандлар ўзларининг маҳсулотлари ҳақидаги маълумотларни жойлаштиришлари учун шахсий кабинет яратилади. Ҳар бир маҳсулотга уникал кодлаштирилган  QR-код ёпиштиришади ёки материалга чип ўрнатилади. Платформада уникал код орқали муҳсулотни тўлиқ назорат қилиш ҳамда  кодлар орқали тўловларни амалга ошириш модули яратилади. Маҳсулотларни  онлайн магазин орқали сотиш ва сотилган товарларни етказиб бериш веб саҳифаси  яратилади. Сотилган товарлар ва талаблар базасидаги  маълумотлари статистик  ҳисоботларни генерация қиладиган дастурий таъминот яратилади. Дастурий таъминотни асосий мақсади мана шу маҳсулотни брендини индивидуллигини оширади.

Success helper
Success warning