ERNIYAZOVA SHAXNOZA O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING DAVLAT STIPENDIYASI SOHIBASI
ERNIYAZOVA SHAXNOZA O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI PREZIDENTINING DAVLAT STIPENDIYASI SOHIBASI

Ерниязова Шахноза Саламатовна

 

 

     Ерниязова Шахноза Саламатовна 2000 йилда Нукус шахарида таваллуд топган. 2018-йилда Нукус шаҳар Ижтимои-иқтисодиёт коллежини тамомлаб Тошкент Молия институти "Касб таълим  (Молия)” йуналиши 1-курсига ўқишга қабул қилинган. У институтда қисқа фурсатда ўзининг намунали ҳулқи, билимга чанқоқлиги билан кенг жамоатчилик орасида ҳурмат қозонди. Ш.Ерниязова ўқиш давомида жамоат ишларида фаол қатнашиб, институтда ўтказилган турли тадбирларда ўзининг ижодкорлиги ва ҳаракатчанлиги билан ҳурматга сазовор бўлган. У илмий изланишлар олиб бориб, рус ва инглиз тилларида 30 дан ошиқ илмий мақола ва тезислар чоп этиб келган. Жаҳон иқтисодчи олимларининг илмий асарларини ўқиб, ўз билимини ва кўникмаларини ошириб бормоқда ҳамда инглиз тили бўйича халқаро сертификатга (IELTS) эга. Ютуқлари:

  1. I даражали диплом - Узбекистон Республика олий уқув юртлари талабалари уртасида ташкил укув “Молия ва кредит” фани буйича Республика фан олимпиадасида биринчи уринни эгаллагани учун мукофотланган (2021-йил);

  2. Муаллифлик гувоҳнамаси - Узбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан электрон хисоблаш машиналари учун яратилган “Молия” фани буйича электрон дастур учун берилган (2021-йил);

  3. Диплом - Узбекистон Республика олий ва урта махсус таълим вазирлиги “Сайлов Конунчилиги ва сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига бағишланган энг яхши илмий ишлар” номли танловининг “Энг яхши сайлов тарихи билимдони” номинатсияси буича танлов совриндорлиги учун тақдирланган (2021-йил);

  4. Диплом - Узбекистон Республикаси олий ва урта махсус таълим вазирлиги билан Узбекистон Республикаси истеъдодли ёшларни қуллаб-қувватлаш “Улугбек” жамғармаси ҳамкорлигида илм-фан соҳасига кенг жалб етиш ва уларнинг ташаббусларини қуллаб қувватлаш мақсадида иқтидорли талабалар, докторантлар ва тадқиқотчилар уртасида 2021-йилда утказилган “Янги Узбекистоннинг истедодли ёшлари” номли иншолар танлови иштирок етгани учун тақдирланган (2021-йил);

  5. I даражали диплом - Узбекистон Республика олий ва урта махсус таълим вазирлиги Тошкент Молия институти томонидан Тошкент молия институти ташкил етилганлигининг 30 йиллигига бағишланган институт иқтидорли талабалари уртасида “Узбекистонда банк, молия ҳамда бухгалтерия ҳисобини ривожлантиришнинг долзарб муаммолари ва уларнинг ечимлари” мавзусида “Энг яхши мақола” конференсия-ианловининг "Энг яхши илмий асосланган мақола" номинатсиясида биринчи уринни эгаллагани учун мукофотланган (2021-йил);

  6. Фахрий ёрлик - Тошкент молия институти ректори томонидан “Ёшлар орасида китоб уқиш ва китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг дунёқарашини ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, адабиётга қизиқтириш мақсадида институт миқёсида утказилган “Энг билимдон китобхон-2019” танловининг “Бадий ижод” номинатсиясида 1-уринга сазовор булганлиги учун тақдирланган (2019-йил);

  7. Сертификат - Олий уқув юртлараро илмий-амалий видеоконференсиясида “Рақамли иқтисодиётда инноватсион ривожланиш тендентсиялари ва истиқболлари" мавзудаги доклади билан фаол иштирок этгани учун тақдирланган (2021-йил);

  8. Сертификат - Олий уқув юртлараро илмий-амалий видеоконференсиясида "Increasing investment attractiveness and creating a favorable investment climate in a pandemic" мавзудаги тақдирланган (2021-йил);

  9. Сертификат - Узбекистон Республикаси Марказий банки томонидан "Ноиқтисодий ёналишдаги олий таълим муассасаларида ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш" лойихасида иштироқ этгани учун тақдирланган".

 

 

Success helper
Success warning