"Касбий психология, жисмоний тарбия ва спорт" кафедраси
"Касбий психология, жисмоний тарбия ва спорт" кафедраси
 Умумий малумотлар

 Кафедра мудири:  Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич

 

 Қабул вақти:  1400 – 1700

 

 Телефон:  (0 371) 234 66 39

 

 Э-маил:  kasbiyt@tfi.uz

 

 Wеб-сайт: www.tfi.uz

 

Кафедрада раҳбарлик қилган профессор-ўқитувчилар ҳақида маълумот:

  • 2011-2013 йилларда, п.ф.н., дотс. Тулабоев М.
  •  
  • 2013-2017 йилларда  и.ф.д., проф. Омонов А.А.

Кафедра тарихи

    “Касбий психология, жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси “Касбий таълим” ҳамда “Жисмоний маданият ва спорт” кафедралари негизида ташкил этилган бўлиб, у жорий 2019-2020 ўқув йилидан эътиборан кафедра мудири, и.ф.н.,дотсент Ш.А.Аллаяров раҳбарлигида фаолият юритиб келмоқда.

 

     Ҳозирги кунда кафедрада 15 нафар педагог-ҳодим фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг бир нафари педагогика фанлари номзоди, 1 нафари ПҳД, бир нафари тиббиёт фанлари номзоди, бир нафари кимё фанлари номзоди бўлиб, дотсент илмий унвонига эгадирлар. Шунингдек, ети нафар катта ўқитувчи ҳамда тўрт нафар ассистент фаолият юритмоқда.

 

     Кафедра ўқитувчилари томонидан “Касбий психология”, “Валеология асослари”, “Жисмоний тарбия ва спорт”, “Бошқарув психологияси” каби фанлардан институт бакалавриатининг 1-2-бошқич талабаларига маъруза ва амалий машғулотларни олиб борадилар.

Кафедра бўйича белгиланган штат бирлиги

    Айни дамда кафедра “Молия” факултети тасарруфида бўлиб, унинг илмий салоҳияти 42%ни ташкил этади.

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Фото сурати ФИШ Илмий даражаси ва унвони e-mail
Холйигитова Н. PhD xolyigitova@tfi.uz
Абдумажидова Д. PhD abdumadjidova@tfi.uz
Аглаева У. к.ўқт. aglayeva@tfi.uz
Тожиев М. к.ф.н. tojiyev@tfi.uz
Аббосов Б. к.ўқт. abbosov@tfi.uz
Ибрагимходжаев Б. т.ф.н. Ibragimxodjayev@tfi.uz
Муҳамедов A. к.ўқт. muhamedov1@tfi.uz
Тўлаганова Г. асс. tulaganova@tfi.uz

Мавлянов Ф.

асс. mavlyanov@tfi.uz
Ташпулатов Ф. к.ўқт. tashpulatov@tfi.uz
Шерматов Г. асс. shermatov@tfi.uz
Назаров З. к.ўқт. nazarov@tfi.uz
Холбеков А. к.ўқт. xolbekov@tfi.uz
Каримов Ф. асс. karimov11@tfi.uz

Ўқув-услубий ишлар

      Кафедра профессор-ўқитувчилари кафедра доирасида ўқитиладиган фанлар ва иқтисодий йўналишда қатор дарсликлар, монографиялар, ўқув қўлланмалари ҳамда илмий мақола ва тезислар нашр этттириб келмоқда. Хусусан, кейинги уч ўқув йилида кафедранинг педагог- ходимлари томонидан олий таълим муассасалари учун мўлжалланган тўртта дарслик, еттита монография, бешта ўқув қўлланма ва қатор илмий мақолалар чоп эттирилди.

Кафедранинг илмий тадқиқот фаолияти

      Кафедра педагог-ходимларидан икки нафари ДcС, 2 нафари PhD илмий даражаси учун илмий тадқиқот ишлари устида фаолият юритмоқда. Шунингдек, кафедра педагог-ходимлари халқаро ва маҳаллий конференсияларида ўзларининг тезис ва маърузалари билан иштирок этиб келмоқда.

Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан олиб борилаётган илмий ишлар:

и.ф.н.,дотс. Аллаяров Ш. – “Аграр сиёсатни амалга ошириш механизмини такомиллаштириш”;

 

п.ф.н. (Пҳд), Абдумажидова Д. – “Талабаларда ассертив ҳуқуқни шакллантиришнинг ижтимоий психологик хусусиятлари”;

 

п.ф.н. (ПҳД), Холйигитова Н. – “Ўқувчилардаги касб мотивларининг барқарорлигига гуруҳий жипсликнинг таъсири”;

 

к.ўқ. Аббосов Б.- “Спорт педагогикасининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги таълим-тарбия жараёнини ривожлантиришдаги ўрни”;

 

Ўқ. Мавлянов Ф.- “Жисмоний тарбия ва спорт фанини ўқитишда касбий креативлик ва психологик ёндашувлар”.

Маънавий-маърифий ишлар

      Мамлакатимиз аҳолисининг 30 фоизи 14 дан 30 ёшгача бўлган ёшлардир. Уларнинг таълим олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун замонавий шароит ва имкониятлар яратилган. Шу биланбирга, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади.

 

     Маълумки, давлатимиз раҳбари ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш бўйича 5 та муҳим ташаббусни илгари сурган эди.

 

     Ушбу 5 ташаббус халқимиз, айниқса, ёшларимиз томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Йиғилишда бу тажрибани Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кенг жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди.

 

     Кафедра аъзоларининг аксарияти гуруҳ мураббийлиги фаолияти бўйича иш олиб боришмоқда ҳамда институт миқёсида ўтказиладиган маънавий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб келишмоқда.

 

     “Кредо” психологик марказида (к.ўқт.И.Муҳиддинова, ПҳД Н.Холйигитова, ПҳД Д.Абдумажидова) олиб борилаётган фаолиятлар, “Ибн Сино” саломатлик марказидаги (к.ўқт.У.Аглаева) соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, “Молиячи” спорт клубида (Б.Аббосов, Ф.Мавлянов) олиб ташкил этилаётган спорт мусобақалари, талабалар турар жойлрида ўтказилаётган давра суҳбатлари кафедранинг ёшлар билан ишлаш ҳамда маънавий-маърифий соҳадаги фаолиятларида жиддий ўрин тутмоқда.

 

Талабалар турар жойида олиб борилган тадбирлар

 

Кафедранинг инноватсион-корпоратив ҳамкорлиги, олий таълим – илм-фан – ишлаб чиқариш интегратсияси йўналишидаги ишлари:

 Кафедра қуйдаги Вазирлик, идора ва ташкилотлар билан инноватсион корпоратив ҳамкорлик олиб бормоқда:

 

1.Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги­ (масъул-Ш.Аллаяров);

2.Иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш департамени (масъул-Ш.Аллаяров);

3.ФВВ қошидаги “Фуқаро муҳофазаси” институти (масъул-А.Холбеков);

4.Ўзбекистон Республикаси Талабалар спорт Ассотсиатсияси (масъул-Б.Аббасов);

5.Ўзбекистон экологик ҳаракати (масъул-А.Холбеков)

каби ташкилот ва муассасалар билан фаол ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган ва ижодий учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Силлабуслар

 

"Валеология асослари" фанидан

“Жисмоний тарбия ва спорт” фанидан

"Касбий психология" фанидан

"Касбий психология" фанидан

“Жисмоний тарбия ва спорт” фаниданn

“Жисмоний тарбия ва спорт” фанидан

“Жисмоний тарбия ва спорт” фанидан

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Success helper
Success warning