Тошкент молия институти ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Институт жамоасининг барча профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари, талабалари, нафақадаги барча фахрийлари ҳамда битирувчиларга

Тошкент молия институти ташкил топганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Институт жамоасининг барча профессор-ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари, талабалари, нафақадаги барча фахрийлари ҳамда битирувчиларга

Институтимизнинг қадрдон меҳнат фахрийлари, талабалари, барча битирувчилар ҳамда жамоамиз аъзолари!

 

Бугун барчаларимиз учун шодиёна кун, Тошкент молия институти ташкил этилганлигининг 29 йиллик байрами.

 

Ушбу фурсатдан фойдаланиб, биз учун қадрли ва қадрдон маскан бўлган Тошкент молия институти учун ўзининг меҳнатини аямаган ва бугунги кунда кексалик гаштини сураётган фахрийларимизни, институтни тамомлаб айни кунда жонажон Ватанимиз тараққиёти учун, ўз оиласи фаровонлиги учун ҳалол меҳнат қилаётган собиқ битирувчиларимизни, ҳозирда институт ривожига ҳисса қўшаётган профессор-ўқитувчилар ва ишчи-ходимларни ва эртанги кун эгалари бўлган талаба-ёшларимизни ушбу қутлуғ сана билан институт раҳбарияти номидан самимий муборакбод этаман.

 

Барчамизга маьлумки, Тошкент молия институти 1991 йил 13 майда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-207-сонли Фармонига кўра Тошкент халқ хўжалиги институтининг Молия-кредит ва Ҳисоб-иқтисод факультетлари негизида ташкил этилган. Институт ташкил топган дастлабки кунларидан бошлаб Институтга ректори лавозимига иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси Академик, кейинчалик бир вақтнинг ўзида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг биринчи раиси вазифаларида фидокорона меҳнат қилган Мурод Шарифхўжаев тайинландилар ва узоқ йиллар Институтни бошқардилар.

Шу кунга қадар Тошкент молия институтига и.ф.д., профессор А.В.Ваҳобов, и.ф.д., профессор Б.А.Бегалов, и.ф.д., профессор Н.Ҳ.Хайдаровлар Институт ректори лавозимларида меҳнат қилдилар ва институт ривожига ўзларининг садоқатли меҳнатлари билан улкан ҳисса қўшдилар. 

 

Ўз касбининг том маънода фидоий жонкуярлари, олимларимиз, педагогларимиз ва ходимларимиз - Х.Собиров, К.Яхёев, Т.Джумакулов, Х.Салимов, Э.Эгамов, М.Хамраев, К.Шоакрамов, Ж.Исроилов, М.Норқобилов, М.Мирсаидов, М.Каримов, А.Исломов, Р.М.Казарова, Х.Кашапов, Р.Қодирова, Д.Абидова, М.Раемов, А.Корабоев, З.Йўлдошев ва бошқа кўплаб профессор-ўқитувчиларимиз умрларининг охиригача ёшларга таълим ва тарбия бердилар.

Институтда меҳнат қилиб бугунги кунда пенсияда бўлган А.Сотиволдиев, Т.Шагиясов, Қ.Сафаева, Э.Акрамов, З.Боборахимова, Қ.Усмонов, Ф.Каримов, Г.Алистратов ва бошқа ўнлаб фахрий устозларимиз кексалик гаштини сурмоқдалар.

Шунингдек, Ё.Абдуллаев, Ф.Назарова, Ш.Абдуллаева, А.Каримов, Р.Азимбаева, Т.Каралиев, Т.Маликов, Н.Обламуродов, Э.Набиев, А.Ҳошимов, Н.Ҳусанов, З.Тошматов, З.Давронов, Т.Норбоев, М.Бозорова С.Рахимов, Х.Омонов, И.Хабибуллаев, Э.Мамуров, С.Рахимов Л.Уличкина, А.Солиев, Х.Хўжақулов, Л.Собирова, К.Набиев, М.Шерқўзиев, И.Муругова, А.Сапаров, Д.Таджибаева, Ш.Файзиев, Ш.Шаякубов, У.Ражабов, Р.Абдукаримов, К.Хомитов, Н.,Очилов А.Расулов, К.Мадумаров, У.Мирзахмедова, Р.Сарсенбаева ва улар қаторида яна кўплаб устозларимиз ёш авлодга, ёш профессор-ўқитувчиларимизга устозлик қилмоқдалар.

Биз ҳаммамиз уларнинг барчаларини фидокорона меҳнатларини доимо қадрлаймиз.

 

Ишонч билан айта оламанки бугун Тошкент молия институти нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиёда молия, солиқ, суғурта иши, банк иши, аудит, бухгалтерия ҳисоби, баҳолаш иши, инвестициялар, менежмент, иқтисодиёт, иқтисодий хавфсизлик, молиявий технологиялар, электрон тижорат, бюджет ҳисоби ва ғазначилик, иқтисодий таҳлил ва назорат ва бошқа бир қатор таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрловчи таянч Олий таьлим муассаси бўлиб ҳисобланади.

 

Биз Тошкент молия институтнинг жамоаси ўз олдимизга қўйган бугунги кундаги энг асосий вазифамизкучли, билимли, ўз соҳасинининг етук мутахассиси бўлиб етишадиган, иродаси мустаҳкам, азиз ва жонажон Ватанимизга хизмат қиладиган, хорижий тилларни мукаммал ўзлаштирган, жисмонан бақувват, мамлакатимизнинг келгуси тақдирини ўз тақдири деб ҳисоблайдиган комил инсонларни тайёрлашдан ҳеч ҳам оғишмаймиз. Бунинг учун бор куч ва ғайратимизни сафарбар этамиз.

 

Тарихи бой, бугуни гўзал, келажаги буюк бўлган жонажон Ўзбекистонимизда Сизлардек фидоий устозларнинг, меҳнаткаш ҳодимларнинг, ишчи-хизматчиларнинг ҳамда илмга чанқоқ ёшларнинг борлиги юртимизда молия тизимининг янада ривожланишига ва бунинг натижасида халқимиз фаровонлиги ошишига ишонаман.

 

Яна бир бор Сизларни улуғ аём билан табриклаб, Институтимизнинг аҳил жамоаси номидан авваламбор юртимизга тинчлик-фаровонликни, Сиз азизларга мустаҳкам соғлиқ ва омонликни, хонадонларингизга эса файзу баракани тилаб қоламан.

 

Ҳурмат билан, Тошкент Молия институти ректори У.Азизов.

13:28 / 2020-05-12
Success helper
Success warning